24 August 2004
03:00 -
20:30 - «Бирлик» Сурхондарёда хам ташкилотланди
16:00 - Зиёлилар тўгрисида маълумот тўплаш кимга керак?
- Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси (24 август, сешанба маълумоти)
9:00 - Кувасойда одамлар норози
20:30 - «Бирлик» Сурхондарёда хам ташкилотланди
Бугун, 24 августда Термиз шахрида «Бирлик» Халк Харакати Партияси Сурхандарё вилоят ташкилотининг Таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида вилоятнинг турли шахар ва туманларидан 27 киши катнашди.
Конференцияда «Бирлик»нинг Сурхандарё вилоят ташкилоти раиси этиб 1958 йилда тугилган, вилоят темир йўлчилар касаба уюшмаси раиси Шавкат Турсунов, унинг ўринбосарлари этиб Бойсунлик Гулсара Холёрова ва Термизлик Панжи Олтибоев сайландилар. Вилоят Кенгаши аъзолигига 21 киши сайланди.
Конференция ишида «Бирлик» раис ўринбосарлари Исмоил Дадажон ва Дайнов Ташанов хамда партия Бош котиби Васила Иноят иштирок этдилар. Вашингтондан телефон килган партия раиси Абдурахим Пўлат Шавкат Турсунов ва Гулсара Холёрова билан гаплашиб, уларни табриклади ва фаолиятларида мувафаккиятлар тилади.
16:00 - Зиёлилар тўгрисида маълумот тўплаш кимга керак?
Журналистик манбалардан маълум бўлишича, сўнгги хафталарда Ўзбекистондаги ОАВларнинг ижодий ходимлари ўртасида анкета тарзидаги сўрокномага жавоблар тўпланмокда. Уларда журналистнинг тўлик таржимаи холи, касб махорати, ота-онаси, фарзандлари ва бошка якинлари, эл-юртга садокати, художўйлик даражаси, террорчилар ёки мухолифат вакиллари билан муносабати, кимлар билан дўстлиги, кандай фикрлаши каби маълумотлар акс этиши лозим.
Гарчи расмийлар ўртасида бу иш бош мухаррирлар ташаббуси билан бошланиб, хизмат такозосига кўра килинаётир деб тушунтирилаётган бўлса-да, лекин мазкур маълумотлар, кўпгина журналистлар айтишича, аслида махсус хизматлар учун компьютерда ахборот базасини яратиш максадида тўпланмокда.
Маълумот тўплаш ишлари нафакат журналистлар, балки умуман ижодий зиёлилар ўртасида хам орка-воротдан олиб борилаётгани хакида гап-сўзлар юриб колди. Кузатувчилар бундай тадбирларни хукуматнинг ўзгача фикрли зиёлилардан хавотирланаётгани аломати деб изохламокдалар.
Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси (24 август, сешанба маълумоти)
1 доллар ($) = 1032 сўм 14 тийин; 1 евро = 1269 сўм 12 тийин; 1 рубль = 35 сўм 32 тийин.
Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1034 сўмга сотиш ва 1037 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1271 сўмга сотиш ва 1289 сўмга харид килиш мумкин.
9:00 - Кувасойда одамлар норози
22-23 август кунлари Фаргона вилояти Кувасой шахар Рахмон Алиев ширкатлар уюшмасига карашли Валик кишлогининг юзга якин фукаролари хўжаликнинг маъмурий идораси олдига тўпланиб, ўзларининг хўжалик рахбари фаолиятидан норозиликларини билдирдилар. Норозилик акцияси иштирокчилари ширкат хўжалиги раиси Хикмат Собировнинг хўжалик мулкаларини талон-тарож килаётгани, айрим холларда фукароларни хакоратлашгача бораётганини изхор килишди. Шикоятчиларнинг таъкидлашича, раис марказий матбуотда бир неча марта фелетьон килинишига карамай ишлаб келмокда. Бу ерга етиб келган туман хокими Худойберди Косимов бу масала туман рахбариятида мухокама килиниб, тегишли карорга келиниши хусусида ваъда берган эди, Хикмат Собиров унга карата ўзининг суянчлари вилоят хокимлигида эканлигини, шу боисдан хеч нарсадан кўркмаслигини айтди.
Одамлар хайрон. Туман хокими бу ерда ишлайдиганларнинг гапига кулок солармикан ёки вилоят хокимлигидаги Хикмат Собировнинг суянчикларигами?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения