13 April 2011
13:26 - Юрак хуружига учраган Ҳусни Муборакни касалхонада ҳам сўроқ қилишмоқда
Мисрнинг 30 йиллик президент-диктатори Ҳусни Муборак намойишчиларнинг талаби билан истеъфога кетгач, соғлиғининг мазаси йўқлигини баҳона қилиб, Ўрта Ер денгизи бўйидаги курорт шаҳар Шарм-эш-Шейхга кетиб қолган бўлса ҳам, халқнинг ғазаби ниҳоясига етмаяпти. 9 апрель куни Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонини тўлатган намойишчилар собиқ президентни жазолашни талаб қилдилар. Намойишчиларни куч билан тарқатиш пайтида улардан икки киши ҳалок бўлди.

Бундай шароитда, мамлакатнинг ҳарбийлар қўлидаги вақтли ҳокимияти Ҳусни Муборакни давлат маблағларини талон-торож қилиш ва тинч намойишчиларнинг ўлдирилишида айблаб, унга қарши жиноий иш очишга мажбур бўлди. Кеча биринчи марта тергов учун Шарм-эш-Шейх прокуратурасига чақирилган Ҳусни Муборак тергов пайтида юрак ҳуружига учраб, шу ердаги касалхонага ётқизилди.

ББСнинг хабарига кўра, унинг аҳволи бироз барқарорлашгач, касалхонада ҳам тергов давом эттирилган.

Агентлигимиз мухбирлари Ҳусни Муборакка қарши иш очилган бўлса ҳам, эскисининг давоми бўлган янги ҳокимият собиқ президентнинг жазоланишига йўл бермаслигини тахмин қилишганди. Воқеалар қайси йўналишда давом этишини яқин кунларда кўрамиз.

Лекин бир савол туғилади. Чили диктатори Пиночет ҳокимиятдан кетганига қарамай, узоқ йиллардан кейин ҳам жазоланиш хавфи остида яшагани, қарилиги туфайлигина қамалмагани Ҳусни Муборакка дарс бўмагани каби, Ҳусни Муборакнинг тақдири ҳам ҳали тахтда ўтирган диктаторларга дарс бўлмасмикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону