13 April 2011
00:46 - Дунёнинг энг узун қизи даволаниш ва турмушга чиқишни истайди
Ҳозир 18 ёшда бўлиб, 9 ёшлигидан танасидаги бир без туфайли бўйи тез ўсабошлаган Таиландли Мале Дуангденинг бўйи ҳозир 2 метр 8 сантиметр. Расмда кўриниб тургандек, у ота-онасининг олдида баҳайбат инсондек кўринади.

2009 йили энг узун ёш одам сифатида Гиннес рекордлар китобига кирган Мале Дуангденинг айтишича, танасидаги без ёшлигида аниқланган пайтда, уни даволаш учун ота-онасининг пули бўлмаган. Мактабда болалар устидан кулавергач, ўқишни ҳам ташлаган. У ҳозир даволанишни, сўнгра турмуш қуришни ўйламоқда экан.

Бу ҳақда хабар берган “Туркия” газетаси Мале Дуангде даволанса, унинг бўйи нормаллашадими ёки фақат унинг бўйи ўсиши тўхтайдими, деган саволни қўймаган, унга жавоб ҳам йўқ. Шунчаки, қизиқ хабар. Аммо, уни ўқиган ҳар бир одам Таиландли қиз орзусига етишини истайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону