13 April 2011
00:11 - Дмитрий Медведев: Россиянинг гуллаб-яшнашига Путин билан қарашларимиз турли, президент сайловида қатнаш ҳақида яқинда қарор бераман
Ўрисларнинг ИТАР-ТАСС агентлигининг билдиришича, шу кунларда Хитойга ташриф буюришдан олдин бу мамлакатнинг Марказий Телевидениесига интервью берган Россия президенти Дмитрий Медведев ўзи ва Бош вазир Путин Россиянинг гуллаб-яшнашини исташса ҳам, унга етиш йўллари хусусида турлича фикрда эканликларини гапирибди. У яқин келажакда 2012 йилда бўладиган президент сайловида қатнашиш ёки қатнашмаслик ҳақида қарор берармиш.

Путиннинг қўғирчоғи сифатида Россия президенти қилиб қўйилган Дмитрий Медведевнинг “Менинг йўлим – иқтисодий ва сиёсий модернизациялар йўли, сўнгги йилларда қилинган яхши нарсалардан воз кечмасадан, илгарига қарашимиз керак” сўзлари Путинга шапалоқ солишдек кўринса ҳам, уларга ишониш соддалик бўларди. Путин ва Медведав, афтидан, келишиб олиб, баъзи масалалар бўйича, ҳатто принципиал масалалар бўйича, вақти-вақти билан турлича фикр билдириб туришади. Аммо, ҳар сафар Путиннинг айтгани бўлади.

Агар, Москвада мўъжиза юз бериб, ростдан ҳам Медведев Путиннинг диктатрусага барҳам беришни ўйлаётган бўлса ва барҳам беролса, муҳимлиги билан, жаҳон миқёсида СССРнинг парчаланишидан қолишмайдиган буюк воқеа юз берган бўларди, дунёдаги демократик жараёнларнинг ривожланиши тезлашарди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону