16 October 2006
03:00 -
15:30 - МДҲнинг ўлим олди санчиқлари
15:30 - МДҲнинг ўлим олди санчиқлари

Бугун Минскда бўладиган МДҲга кирувчи давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига Украина вазири, зарғалдоқчи Борис Тарасюк бормаслигини эълон қилди. Гуржистон ҳам шундай қилса керак. Бундай бўлишини олдиндан кутиш керак эди. Чунки Россиянинг собиқ СССР мамлакатларида ўз гегемониясини тиклашга қаратилган сиёсати ҳақиқий мустақиллик тарафдорларини хавотирга солмоқда. Ҳозир Украина, Гуржистон ва Молдова Россиядан мустақил сиёсат тутишга очиқча ҳаракат қилаётган давлатлардир. Аммо, МДҲнинг ҳақиқий ўлими Россиянинг Марказий Осиёдаги вассаллари, биринчи навбатда, Каримов режими қулагандан кейин бўлиши аниқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону