15 October 2006
03:00 -
20:00 - Ўзбек журналистининг онаси вафот этди 9:00 - Туркияда таҳорат суви жанжали
20:00 - Ўзбек журналистининг онаси вафот этди

Ҳозир сиёсий қочқин мақоми билн Бишкекда яшаётган ўзбек журналисти Ғофиржон
Йўлдашевнинг онаси вафот этди. Ғофиржон маълум вақтларда “Озодлик” радиоси ва “Ҳаракат” агентлиги билан ҳам ҳамкорлик қилиб келган таниқли қалам устаси.

Агентлигимиз номидан сафдошимизга чуқур таъзия изҳор қиламиз. Марҳумани Оллоҳ раҳмат айласин.

9:00 - Туркияда таҳорат суви жанжали

Туркияда мактабларда ўқитиладиган “Дин маданияти ва аҳлоқ” китобининг бу ўқув йили учун чиқарилган нашрида “Таҳорат суви инсон қонидаги қизил ҳужайраларни кўпайтиради” деб ёзилиши катта жанжалга сабаб бўлди. Ёзувлар қандайдир бир немис олимига асосланиб берилаётгани китобда айтилган бўлса ҳам, буни хурофотчилик деб баҳолаганлар кўп бўлди.

Аввал журналистлар Туркия Маориф вазири Ҳусайин Челикка “ёпишдилар”. Вазир бу айбномалар туркча китоб ёзганларга эмас, немис олимига тегишли эканлигини рўкач қилиб, ўз вазирлигини оқлашга интилди. У ҳатто “олим буни исботлаган бўлса, бизда нима айб” каби сўзлар ҳам айтди. Кейин саволлар Бош вазир Эрдўғанган берилди. У ҳам бу иддаонинг илмга асослангани айтиб, “Немис олимининг бу сўзлари ёзилган китобини (немис олимининг асл китоби назарда тутилмоқда, туркча дарслик эмас. – “Ҳаракат”) ўзингиз кўрдингизми?” деган саволига “ҳа” деб жавоб ҳам берди.

Аммо, кейинчалик, немис олимининг сўзлари бошқача эканлиги маълум бўлди. Туркиянинг Бош вазири билан Маориф вазири қанчалик шарманда бўлганларини гапириб ўтириш ортиқча. Ниҳоят, Туркия вазири танқидчиларга таслим бўлди ва бу сўзлар жиддий дарс китобига қандай тушиб қолганини ўрганиш учун текшириш бошлатганини эълон қилди.

Худога ишонган одам, илоҳий кучга ҳам ишонади. Бу кучнинг бор йўқлигини исбот ҳам қилиб бўлмайди, инкор қилиб ҳам. Унга фақат ишонилади. Аммо, таҳорат сувининг қудрати ҳақидаги иддао биринчи марта илоҳий кучнинг борлигини исботи бўлган бўларди. Шундай жиддий масалада “қовун туширганлар” - исломчилар партияси ҳисобланадиган ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясига оид одамлар бўлгани сабабли, бу жанжал исломий ва дунёвий давлат тарфдорлари ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган жангни яна оловлантирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону