07 April 2011
01:55 -
Қамаши пахта тозалаш заводида йирик ёнғин содир бўлди
Расмий идоралар буни бекитиб келгани учун бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Қашқадарё вилоятидаги Қамаши пахта тозалаш заводида йирик ёнғин содир бўлди ва бир неча юзлаб тонна пахта толаси ҳамда хомашё ёниб кетди. Шу муносабат билан 50 дан ортиқ шахс қамоққа олиниб, сўроқ қилинмоқда. Мазкур ҳодиса республика комиссияси даражасида ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларнинг кўрсатишича, келтирилган зарар бир неча миллард сўмни ташкил этади.
Тахминларга кўра, ёнғин пахта давридаги қўшиб ёзиш (русчасига - приписка) билан боғлиқ жиноятларни яшириш мақсадида уюштирилган бўлиши мумкин. Ёнғин юзасидан Қамаши тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди, терговчилар орасида республика Бош прокуратураси, ИИВ терговчилари бор.