07 April 2011
00:00 -
Туркиялик аёл юраги ўнг тарафида эканлигини 74 ёшида билиб қолди
Денизли вилоятининг Булдан туманида яшовчи Дурди Гул исмли кампир касал бўлиб қолмаса эди, юраги баданининг ўнг тарафида, жигари эса, чап тарафда эканлигини ҳеч қачон билмаган бўларди.
У қорин оғриги ва кўнгли айнаб, қусавергани сабабли касалхогага келтирилгандан кейин, докторлар операция қилишни лозим топишибди. Операциядан олдин онахонни ултрасон ва томография жиҳозлари билан текширишган экан, юраги ўнг, жигари сўл тарафда эканлиги маълум бўлибди.
Денизли давлат касалхонаси Умумий Жарроҳлик Бўлими бошлиғи, фан доктори Ҳусейин Дартанелнинг айтишича, юракнинг ўнг тарафда бўлиши миллион одамдан бирида учрайдиган ҳодиса экан.
Унчалик мураккаб бўлмаган амалиётдан кейин онахон касалхонадан чиққан. Бундай ноёб инсон эканлигидан унинг ўзи ҳам ҳайрон. // “Туркия” газетаси