25 March 2011
04:35 -
Украинада ҳам масхарабозлик: Бугун рўйхатга олинган 187-чи сиёсий партия Таъсис қурултойидан кейин номини ҳам ўзгартиришга улгурибди
Украинларнинг УНИАН агентлигининг хабарига кўра, бу мамлакатнинг Адлия вазирлиги 187-чи сиёсий партияни рўйхатга олибди.
Маълум бўлишича, ўтган йили 17 апрель куни “Сиёсий партия – Ирода” номи остида тузилган бу ташкилот ўтган йили 5 октябрда номини “Сиёсий партия – Янги ҳаёт” деб ўзгартиришга ҳам улгурган. Бугун шу янги номли партия Украинанинг 187-чи сиёсий партияси сифатида рўйхатга олинибди.
Хабарда бу партиянинг асосий мақсади нима, у қайси принцип ва ғояларга таянгани ҳам тилга олинмайди. Бунинг сабаби – бу янги партиянинг эскилардан ҳеч қандай фарқи йўқ эканлигида деб тахмин қилиш қийин эмас.
Кўриниб турибдики, янги мустақил мамлакатларнинг ҳаммасида партия қуриш масхарабозликка айланиб, демократияга йўл бермаётган ҳукуматларнинг фойдасига ўйнамоқда. Бунинг устига, СССР парчалангандан кейинги 20 йил ҳам кўрсатмоқдаки, мутлақо янги ғояларга таянмаган янги партияларнинг ҳеч қандай келажаги йўқ. Ахир бир кун келиб бу масхарабозлик битиши муқаррарлиги сабабли, бундай куннинг келишини тезлатиш ҳам жиддий партияларнинг иши бўлиши керак.