25 March 2011
04:00 -
Ўзбекистон президенти Покистон ҳукумати раҳбари Ғилонийни қабул қилди

Куннинг биринчи ярмида эса Покистон делегацияси раҳбари Ғилоний ва Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан транспорт, транзит юкларини ташиш ҳамда ветеринария соҳасини ривожлантиришга оид бир неча шартномалар ва англашув меморандуми имзоланган.
Учрашувларда Покистон ҳукуматининг Тожикистон билан амалга ошираётган САSA-1000 энергетик лойиҳаси ҳақида гапирилгани ҳақида маълумот йўқ. Лойиҳага урғу бераётганимизнинг сабаби - уни Ўзбекистон ҳукумати кескин қоралагани, лойиҳанинг Роғун ГЭСи билан боғлиқ қисмини келажаги ўйламасдан қилинаётган лойиҳа сифатида баҳолангани.
Эслатиб ўтамиз, аввалги хабарларимизда билдирилгандек, Ғилоний яқинда Тожикистон ва Қирғизистонга сафар қилганди.