23 March 2011
20:39 -
Марказий Осиё бўйлаб юрган Покистон Бош вазири эртага Тошкентга келади, унга ўзбек дипломатиясининг кучини кўрсатишади
Бу мамлакатнинг Бош вазири Сайид Юсуф Риза Гилани эртага Тошкентга келиб, Ўзбекистон президенти, Бош вазири ва бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказади, Самарқандни зиёрат қилади.
Эслатиб ўтиш керакки, Покистон вазири 16 март куни Қирғизистон президенти Роза Отунбоева билан учрашганди, кейин у Тожикистонда ҳам бўлди.
Покистоннинг шу пайтгача Марказий Осиё давлатлари билан яқин алоқалари, хусусан, иқтисодий алоқалари бўлмагани, бунинг устига Покистон феълан уруш ичида эканлиги ҳисобга олинса, бу мамлакат Бош вазирининг Марказий Осиёга келиши ва шунча вақт бу ерда кезиб юриши қизиқ туюлади. Масалан, Ўзбекистоннинг Покистон билан савдо алоқаларининг ҳажми бир йилда 40 млн доллар экан. Яъни, номигагина савдо алоқалари бор.
Покистон, Тожикистон ва Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарларгина, Сайид Юсуф Риза Гиланининг минатақамизга қизиқиши сабабларидан бирини тушунишга ёрдам беради.
Маълум бўлишича, Покистон, Тожикистон ва Қирғизистон CASA-1000 номли лойиҳа устида ишлашмоқда. Тахминан 865 млн долларлик бу лойиҳа амалга оширилса, Тожикистон ва Қирғизистон Афғонистон орқали қуриладиган, умумий узунлиги 750 км бўлган электр узатувчи линия орқали Покистонга электр энергияси сотишга бошлашади. Табиий, бу сотиладиган электр энергияси Қирғизистон ва Тожикистонда Ўзбекистоннинг қаршилигига қарамасдан қурилаётган электростанцияларда ишлаб чиқарилади.
Покистон матбуотидан маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчиси Ориф Каримов CASA-1000 лойиҳасига Ўзбекистон қарши эканлигини билдириб, унинг ўрнига ўз мамлакати Покистонда 1315 мегаватт кучга эга бўлган учта электр станция қуришга ёрдам бериши мумкинлигини айтибди. Тўғрисини айтса, Ўзбекистон Покистонни ўзига оғдириб олмоқчи.
Мамлакатлар ўртасида бундай “савдолар” булиб турадиган нарса. Кўрамиз, Ўзбекистон дипломатиясининг кучи нимага етади, Покистон бош вазири Тошкентнинг ўйинларига учиб, Қирғизистон ва Тожикистон билан амалга оширилиши мўлжалланаётган лойиҳадан воз кечадими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения