23 March 2011
04:23 - Гулнора Карим 36 та ночор хонадонга совға улашди, қолган 360 минг хонадонга саховат кўрсатади
Наврўз байрами тантаналари муносабати билан Тошкентдаги 36 та ночор хонадондан хабар олиб, ўзининг саховатпешалигини яна бир марта кўрсатган Фонд Форум раҳбари Гулнора Карим меҳрибонлиги ва ғамхўрлигини отаси Ислом Каримдан юқтирганини намойиш қилди. Энди ана шу хонадонлар вакиллари маликамизнинг пойқадами шарофати билан ночорликдан қутулиб, яхшигина амалларга миниб кетса ҳам ажабмас. Чунки уларнинг қўлидаги Гулнора Каримнинг бежирим дастхати туширилган қутлов - каръера йўлидаги ўзига хос ёрлиқ бўлиши мумкин.

Гулнора Карим томонидан ташкил этилган Республика “Аёллар кенгаши” ҳам 500 та хонадонга кириб чиқди. Мамлакатнинг биринчи хоними етакчилигида "Sumalak-party" байрам дастури намойиш этилиб, тадбирга оқсуякларнинг болалари келтирилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону