23 March 2011
03:51 -
Вилоятларда Наврўз байрами чироқ байрамига уланиб кетди
Наврўз тантаналари муносабати билан мамлакатимизинг бир қанча вилоятларида аҳолига бир сутка узлуксиз электр токи инъом қилинди. Шу пайтга қадар тун зулматини милтиллаган мойчироқлар билан енгиб келган кишилар телевизор орқали Президент Ислом Каримнинг рақсини томоша қилиб, завқ-у шавққа тўлишди. Бугундан эса аҳвол эски ўзанига қайтиб, чеккага олиб қўйилган мойчироқларнинг пилигига ўт ёқилди. Ана шундай вазият ҳақида мухбиримизга гапириб берган Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фермер Навоий ҳазратларининг: “Ҳар тунинг Қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсин Наврўз...” мисраларини эслатди.