27 February 2011
03:24 - Қозоғистон Қизил Хочга бағрини очмоқчи, Ўзбекистон қачон бунга журъат қилади?
Бугун Қозоғистон ҳукумати Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан ташкилот фаолиятига кенг йўл бериш ҳақидаги шартномани имзолади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Кайрат Умаров ҳамда Қўмианинг Марказий Осиё минтақавий бюроси раҳбари Ив Арноль имзолаган келишувга кўра, Қизил Хоч Қозоғистонда тўла қонли фаолият бошлайди. Халқаро стандартлар, миллий ва халқаро ҳуқуқий нормалар асосида фаолият олиб боришга кафолат бераётган Қозоғистон ҳукуматининг саъй-ҳаракати нечоғли истиқболли, албатта, буни вақт кўрсатади.

Бироқ бир қанча келишув ва норматив ҳужжатларга қарамай Ўзбекистондаги фаолияти фалаж бўлиб ётган Қизил Хоч, эндиликда янги стратегия ва усуллар асосида ишламоқчи. Улар Қирғизистон, Туркманистондаги сингари режимларни ҳам қўз остига олган, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону