26 February 2011
06:56 - АҚШ Ливия билан дипломатик алоқаларини узди, унга қарши санкциялар киритмоқчи
Бу ҳақда бироз олдин хабар берган Reuters агентлиги Оқ Уйнинг матбуот вакили Жей Карнига асосланади. АҚШ элчилигининг хамма ходимлари тезда бу мамлакатдан олиб чиқилади

Жей Карни Ливиядаги ҳокимият халқнинг ишончини йўқотгани, унинг легитимлиги нолга тушганини айтган. У Ливияга қарши қандай санкциялар киритилиши ҳали аниқланмагани, аммо тез кунда аниқланишини ҳам билдирган. АҚШ маъмурияти, баъзи хабарларга кўра, Ливияга оид банк ҳисобларини музлатиб қўйиш, бу мамлакатга учоқлар учишини тақиқлаш ва ҳатто ҳарбий амалиётлар қилиш каби вариантлар устида ишламоқда.

Мақсадимиз – Ливия режимини ўз одамларини ўлдиришдан тўхтатиш, дебди Жей Карни.

Орадан кўп вақт ўтмасдан, АҚШ элчилигининг ходимлари махсус учоқларда Ўрта Ер денгизидаги Мальтага олиб келингани маълум бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону