26 February 2011
00:11 - Ўрисларнинг хўжайини самимий бўлса, аввал Андижондаги қон тўкилишини қоралаши керак
Россия президенти Дмитрий Медведев махсус баёнот тарқатиб, Ливияда ҳукумат кучлари тинч намойишчиларнинг қонини тўкаётганини қоралабди ва буни жиноят деб баҳолабди. Баёнотда айтилишича, Москва Ливияда кўплаб қурбонлар бўлаётганидан ташвишда эмиш.

Бир нарса аниқки, дейди мухбиримиз, бу Медведевнинг эмас, Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путиннинг Ливиядаги воқеаларга муносабатидир. Қўғирчоқ Медведевнинг ўз фикри борлигини гапириш кулгили бўларди.

Бу баёнот Путиннинг носамимий эканлигини яна бир кўрсатмоқда. Чунки, 2005 йили Ўзбекистон ҳукумати Андижонда ўз халқини қирғин қилганда, Путин уни сал кам олқишлаган эди. Ёки уни ўзбекларнинг қони безовта қилмайдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону