25 February 2011
04:27 -
Ҳамма Ливиядан қочмоқда, ўзбекларчи?
Жаҳон ахборот воситалари фуқаролар урушига кирган Ливиядан ҳамма чет элликлар қочаётганини хабар қилишмоқда. Кўп миллиардли хитойлар ёки кўп миллионли русларни қўйиб туринг, Украина, Озорбайжон ва Тожикистон каби мамлакатларнинг фуқаролари бошқа мамлакатларниннг ёрдами билан ўз фуқароларини Ливиядан олиб кетмоқдалар.
Хабарларга кўра, Ливияда ўқиётган баъзи тожик студентлари у ерда қолишни истабдилар, бу мамлакатдаги украинлар эса, Россия, Туркия ва Германия каби давлатлар ёрдамида олиб чиқилмоқда. Энг катта қутқариш операцияси Туркия томонидан амалга оширилди. Туркия матбуотига кўра, 7 мингдан ортиқ турк турли йўллар билан Ливиядан олиб чиқилган.
Хўш ўзбекларчи? Наҳотки Ливияда ўзбеклар йўқ? Ҳар бир давлат ўз фуқаролари хусусида ўзи қайғуриши керак. Аммо, Ўзбекистон қайғураяптими? Номаълум.
Мисрдаги ўзбеклар, уларнинг ичида Ўзбекистон элчилигининг ходимлари ҳам бор, Тошкентга олиб келингани ҳақида фақат “Ҳаракат” агентлиги хабар берганди. Ливиядаги ўзбеклар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумотимиз йўқ. Тўғрисини айтса, ҳамма ерда ишлай оладиган кучимиз йўқ. Ўзбеклар ҳали хабарчиликнинг кучини тушунадиган савияга етиб келган эмаслар. Бу ҳам аҳволимизни кўрсатувчи яна бир фактдир, холос.