25 February 2011
00:09 - Ўшнинг марказий кўчасига гуллардан “Ўш – дўстлик шаҳри” cўзлари ёзилади, аммо, қайси тилда?
Қирғизларнинг АКИпресс агентлиги Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти бўлган Ўш шаҳрининг ҳокими - қирғиз аслли Мелисбек Мирзақматовнинг матбуот котибига асосланиб билдиришича, шаҳарнинг марказий кўчасига тирик гуллардан “Ўш – дўстлик шаҳри” деган шиор ёзилади. Бунинг учун Чехиядан 22 хил гулнинг уруғи олиб келинибди.

Ўтган йилдан бери Ўшнинг марказий кўчаларида гуллардан миллий орнаментлар чиқариш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда, дейилади хабарнинг давомида.

Маълумки, Мелисбек Мирзақматов қирғиз фашизмининг лидерларидан бири. Хўш, унинг буйруғи билан гуллардан ўстириладиган ёзув қайси тилда бўлади? Миллий орнаментлар қайси миллатга оид бўлади? Тарихий адолат нуқтаи назаридан шиор аввал ўзбек тилида, орнаментлар ўзбекча бўлиши керак. Амалда нима бўлишини яқинда кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону