24 February 2011
23:00 -
Тошкентда сохта Давра суҳбати: Яшасин ўзбек-қирғиз дўстлиги!
Совет замонларини эслатувчи, миллатлараро сохта дўстликни мадҳ қилувчи Давра суҳбати ўтказилгани ЎзА агентлиги тарафидан бугун эрталаб хабар қилинди. Демак, бу тадбир кеча ёки ундан ҳам олдин бўлган. Ўзбекистон Байналминал Маданият Маркази ва Республика Қирғиз Маданият Маркази томонидан уюштирилган йиғилишда турли жамоат ва ижодий ташкилотлар вакиллари, ёзувчи ва олимлар, миллий маданият марказларнинг фаоллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этишибди. Аммо, иштирокчиларнинг сони, ташкилотчилардан бошқа биронта ташкилотнинг номи, умумий шаклдаги сўзлари келтирилган икки кишидан бошқа биронта одамнинг исми хабарда келтирилмайди. Табиий, биронта расм ҳам йўқ.
Давра суҳбати иштирокчилари хориждаги айрим марказлар ҳамда ахборот агентликлари томонидан уюштирилаётган Ўзбекистондаги миллатлараро тотувликни бузишга қаратилган хуружларни қоралашибди, мамлакатимизда ҳамма миллатлар, демак, ўзбек ва қирғизлар ҳам тинч-тотув биргаликда яшаётганини олқишлашибди.
Аслида, дейди “Ҳаракат” мухбири, Қирғизистда ўзбекларнинг қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилиниши натижасида ўзбек-қирғиз дўстлигига путур етди. Уни тиклаш учун, авваламбор, қирғиз халқи ўз ичидан чиққан фашизмни қоралаши керак. Иккинчи жаҳон урушидан кейин немислар ўзларидан чиққан фашизмни қоралашгани каби. Тўғри, немислар урушда мағлубиятга учрашгандан кейин бундай қилишди. Қирғизлар, ҳар ҳолда, урушда мағлубиятга учрашларини кутиб ўтиримасалар керак. Аммо, ҳатто Ўзбекистондаги Қирғиз Маданият Маркази қирғиз фашизмини қоралмаётгани - уларнинг самимий бўлмаётганларининг кўрсатгичидир. Демак, бу Давра суҳбати ҳам сохтакорлик маҳсули.
Ҳеч шубҳа йўқки, бундай йиғилиш Ўзбекистондаги режимнинг, балки, тўғридан-тўғри президент Имлом Каримнинг топшириғи билан ўтказилган. Қирғизистон жанубида ўзбекларга босим давом этаётган пайда бундай тадбирнинг ўтказилиши – Ислом Каримнинг Қирғизистон ҳукумати олдида яна бир марта тиз чўкишидир.