15 September 2006
03:00 -
23:30 - Режим гарданидаги юк яна кўпайди 22:30 - Бухоролик Баҳром Ҳамроев ҳамшаҳари Саидбурхон Қодировнинг тақдири билан шуғулланади 21:30 - Саидбурхон Қодиров умумий терапия бўлимига ўтказилди 9:00 -

23:30 - Режим гарданидаги юк яна кўпайди
Бугун, 15 сентябрда жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди биносида Тошкент шаҳар суди судьси Жамшид Сайдалиев таниқли имом Руҳиддин Фахрутдинов устидан ҳукм ўқиди. Маҳкамада давлат айбловчиси сифатида иштирок этган прокурор Пардаев имомни 18 йил озодликдан маҳрум этишни сўради ва судья мазкур муддатни 17 йил белгилаб, жиноий жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтказишни таъкидлади. Маълумотларга кўра, Руҳиддин суд маҳкамасида фақатгина виза қоидаларини бузгани, қалбаки паспорт билан яшагани ва айрим қонунбузарликларни содир этганини тан олган.
Анъанавий моддалар - конституцион режимга тажовуз, диний ташкилотлар тузиб унга раҳбарлик қилиш сингари айбловлар билан панжара ортига юборилган ислом уламосининг оиласи, ота-онаси сўнгги суд мажлисига кира олмади. Суд мажлислари тўла ёпиқ ўтди.
22:30 - Бухоролик Баҳром Ҳамроев ҳамшаҳари Саидбурхон Қодировнинг тақдири билан шуғулланади
Бугун “Ҳаракат” журналининг Россиядаги вакили Баҳром Ҳамроев билан телефонда гаплашган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ундан буҳоролик ҳамшаҳари Саидбурхон Қодировнинг тақдири билан маҳсус шуғулланишни сўради. Айни замонад, Васила Иноятнинг қаерда эканлиги хусусида бирон маълумот топишга ҳаракат ҳам қилинадиган бўлди
Сафдошлар сиёсий фаолиятга доир масалаларни ҳам гаплашдилар. Хусусан, “Ҳаракат” журналини тарқатишга доир муаммолар муҳокама қилинди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, 10 йилча аввал ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Москвага келиб, шу ерда ўрнашиб қолган Бахром Ҳамроев Россия фуқаролигини ҳам олган. Шу сабабли, бир вақтлар Навоий вилоятида “Бирлик” халқ ҳаракатини тузишда катта фидокорлик кўрсатган Бахром бу кунда расман “Бирлик” Партиясига аъзо бўлолмайди. Шундай бўлса ҳам, у ҳуқуқ ҳимоячиси ва бир демократ инсон сифатида Ўзбекистоннинг тақдири билан қизиқишни тўхтатмайди. У “Бирлик” Партиясининг расмий аъзоси бўлмагани учун унинг партиядан чиққани ёки аъзолигини тўхтатгани хусусидаги спекуляцияларга эътибор берилмайди. Сафдошлар бу хусусда умумий фикрда эканликларини таъкидладилар.
21:30 - Саидбурхон Қодиров умумий терапия бўлимига ўтказилди
2 кун аввал ҳалигача кимлиги ҳақида маълумот берилмаган одам тарафидан иш ерида пичоқлаб кетилган “Бирлик” Партияси Бухоро вилоят ташкилотининг раиси Саидбурхон Қодиров реанимациядан умумий терапия бўлимига ўтказилган. Тошкентдаги мухбиримиз орқали телеконференция режимида Бухоролик ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниев билан гаплашган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат бухоролик сафдошининг бошига тушган воқеаларга доир баъзи тафсилотларни ўрганди.
Бугун эрта саҳарда Саидбурхонни зиёрат қилиш учун ўғли билан ўз автомобилида Тошкентдан йўлга чиққан “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. У Тошкентдан чиқиб бўлгандан кейин (Тошкент вақти билан эрталаб 10 лар атрофида) Вашингтонга телефон қилиб Абдураҳим Пўлат билан гаплашганди. Шундан кейин Васила ва унинг ўғлини ҳеч ким кўрмаган, улар уйи билан ҳам алоқа қилмаганлар, унинг уяли телефони хизмат доирасидан ташқарисида эканлигини айтмоқда халос.
Шуҳрат Ғаниев Васила Иноятнинг тақдири билан ҳам шуғулланишга киришди.
9:00 - Абдураҳим Пўлат: “Бирлик” авваллари каби яна ҳақдир
“Бирлик” халқ ҳаракати тузилганда унинг илк ҳужжатларида очиқ кўрсатилмаган бўлса ҳам, ҳаммамизнинг ҳаёлимиздаги шиор “ мустақиллик ва демократия” эди. Табиий, мустақиллик биринчи ўринда бўлган ва у узоқ кураш талаб қиладиган мақсад сифатида кўрилган.
У замонда жараёнлар жуда тез кетар эди. Орадан икки йил ҳам ўтмасдан, “Бирлик”нинг сиёсий етук фаоллари тушунишга бошладиларки, мустақилликка яқин қолдик, аммо, ҳали фуқаролар жамияти яратилмагани ва парчаланган мухолифатнинг заифлиги туфайли, мустақил Ўзбекистонда Сталин типидаги диктатура тезда тикланади.
Шундан келиб чиқиб, 1990 йилнинг май ойида ўтказилган “Бирлик”нинг навбатдаги қурултойида курашимизда урғуни демократига ўтказиш хусусида қарорлар қабул қилиш билан бирга, расмий дастуримизнинг шиорини “Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун” деб тасдиқладик. Эътибор беринг, шиоримизда демократия сўзи биринчи ўринга чиқарилди.
Албатта, биз ҳамма нарсани тушунсак ҳам объектив жараёнларни ўзгартириш осон иш эмас. Бунинг устига, мухолифатнинг ҳамма қанотлари ва ҳатто “Бирлик”нинг ҳам ҳамма фаоллари келажакнинг таҳдидларини охиригача англай олмадилар. Мен бу хусусдаги хавотирларимни ўша йилнинг сўнгида ёзилган “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоламда қоғозга туширгандим. Андижон хунрезлигини башорат қилгандек, халқимиз диктатура томонидан ўз қонига ботирлишини ҳам айтгандим.
Лекин, бутун уринишларимизга қарамасдан воқеалар Ўзбекистон учун энг ёмон йўналишдан кетди. Биз бугун ҳаммага энди аён бўлган мудҳиш диктатура остида яшамоқдамиз.
Барибир курашимиз давом этмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, биз ғалаба қиламиз, мамлакатимизда демократия ерлашади.
Биз 1990 йида мустақиликни яқинлигини айтганимизда кулган одамлар бўлгани каби, бугун ҳам ғалабамиз яқинлигини айтишимга шубҳа қилувчилар етарли эканини тахмин қилиш мумкин.
Ғалабамиз яқинлигига ишонувчилар бизни бу сафар қандай таҳдидлар кутаётганини олдиндан тахмин қилолишлари керак. Шуни алоҳида айтиш керакки, мен бу ерда иқтисодий ислоҳатлар воситасида халқни қашшоқликдан фаровонликка олиб чиқиш, демократияни ривожлантириш ва мукаммаллаштирш йўлидаги қийнчиликларни эмас, айнан бизга хавф соладиган таҳдидларни назарда тутмоқдаман.
Ҳозир дунёда бўлаётган жараёнлардан хабардор киши шуни тушунадики, таҳдидлардан бири диний экстремизмдир. Биз бу хусусда аввалдан ўйлаган бўлсак ҳам, охирги пайтда унга жиддий эътибор беришимизга сабаб бўлган воқеалар бор.
Уларнинг биринчиси ўтган йили Андижонда кўринди. Маълумки, 12-чидан 13-чи майга ўтар кечаси қуролланган акромийлар тарафидан ҳарбий қисм ва қамоқхона босиб олинган эди. Биз “Бирлик” Партияси ўлароқ бу воқеаларни ўша кунларда қоралаган эдик, ҳозир ҳам қоралаймиз. Аммо, диний гуруҳларнинг мамлакат ичида қуролланишга бошлашгани биз демократларни жиддий хулосалар қилишга чорлаши шарт.
Иккинчи мисол яна ўша Андижон воқеалари билан боғлиқ, лекин улар яқинда бўлди. Бундан бир неча ой аввал Австралияда яшаётган ўзбеклар орқали АҚШга келган акромийчи-қочоқларга доир қизиқ хабарлар олдик ва бу акромийлар билан боғландик. АҚШда яшаётган бир ўзбек мухолифатчиси бу акромийлар орасидан узоқ қариндошини ҳам топди. Дарҳол ишониб бўлмайдиган, қўрқинч деса ҳам бўладиган, нарсалар ўртага чиқди.
Акромийлар Ўзбекистонга қайтиш тараддуди ичида эканлар. Очиқ гапиришни истамасалар ҳам, шулар маълум бўлдики, улар Ўзбекистонда ўзларига ҳеч қандай тазйиқ бўлмаслиги, у ерда қандайдир катта ўзгаришлар бўлишига ишонишарди. Қайтиш хусусидаги буйруқ ҳам Ўзбекистондан олинган экан. “Улар билан нормаль гаплашиш, уларга бирон нарсани англатиш мумкин эмасди, - деди менга юқорида айтилган мухолифатчи сафдошимиз. - Бу зомбилаштирилган қўрқинч одамлар билан гаплашиш мутлақо бефойда".
Энди кўз олдингизга келтиринг, бу зомбиларнинг қўлига қурол тушса нима бўлади. Улар қуролни фақат Каримов режимига қаратади деб ўйладиган одам ўта содда бўлиши керак. Бу мамлакатнинг дунёвийлик принципига таҳдид соладиган нарса. Бу энди мавжуд режим олдидаги эмас, чунки унинг охири келмоқда, демократлар олдидаги муаммога айланмоқда.
Ана шу каби воқеалар таъсирида биз ўз кураш йўлимизда баъзи ўзгаришлар қилишга бошладик. Шу йил Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан чиқарган Баёнотимизда биринчи марта диний экстремизмнинг юксалиш хавфи борлигини очиқча эътироф этдик. Пўлат Охуннинг “Акромийлар қўзғалоними ёки демократия тарафдорларининг чиқиши” номли мақоласи фаолиятимизнинг шу йўналинишини очиб беришга қаратилган. Бу йўналишни чуқурлаштириш давом этаберади.
Айни пайтда шуни ҳам унутмаймизки, ичимизда Толибондек ўрта аср фанатикларининг ёрдамини олмоқчи бўлган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси раҳбари Салой Мадаминов каби “демократлар” билан бир қаторда, акромийларга таянишга ҳам тайёр бўлганлар бор. Бир маҳаллар “аввал мустақил бўлиб олайлик, у ёғи бир гап бўлар” дея шу кунга келганимизни идрок этолмаганлар, бугун янги хатоларга йўл қўймоқчилар.
Биз, ҳақиқий демократлар бунга йўл бермаслигимиз керак. Яқинда, яъни, 25 июлда АҚШнинг Хельсинки Комиссиясидаги нутқимда Ўзбекистондаги асосий демократ руҳдаги ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда шу айтилаётган мавзуни тилга олдим ва демократик шиорлар билан ниқобланган фанатиклар билан йўлимиз бир эмаслигини урғуладим.
25 июль ўзбек демократик мухолифатининг тарихида қоладиган кун бўлади. Шу кундан эътиборан янги мухолифатда қутблашиш бошланиши муқаррар. Менинг гапларимдан роҳатсизланиб, тинчини йўқотганлар борлигини биламан. Уларнинг ҳар бир қадами қутбланишни тезлаштиради.
Бир қутбда – ичида Бирлик” партияси ҳам жой олган демократик мухолифат, иккинчисида - 53-54-чи “демократларни” ҳам ўз ичига оладиган исломий экстремистик мухолифат.
Биз авваллари каби яна ҳақмиз, дедим. Биз нафақат ҳақмиз, балки, бу босқичда ҳам ғалабага келадиган кучмиз. Курашга тўймаганлар буни текшириб кўришсин.
8:00 - Насрулло Саййиднинг баёнотига доир
Кечаги хабарларимизда “Эрк” фаоли Насрулло Саййид ўз партиясини тарк этиш хусусида баёнот берганини билдиргандик. Бугун унинг "Мен М. Солиҳ билан бир сиёсий платформада эмасман!" номли баёнотининг матни интернет орқали тарқатилди. Насрулло Саййид бундай қадамини тушунтириш учун келтирган сабаблар қаторида ташкилот раисининг “партия Низомига зид равишда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатиб юборганлиги, ўтган давр мобайнида оддий партия аъзолари тақдири билан умуман қизикқмай келганлиги” ҳам тилга олинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения