14 September 2006
03:00 -
17:30 - Ўзбекистондаги элчиларнинг мўмин-қобиллигига қараб марҳамат кўрсатилади - "Uzdunrobita"чилар байрам қилмоқда 17:00 - Бирлик" фаоли пичоқланди, аҳволи бирмунча оғир... 10:00 - Cобиқ Ўзбе

17:30 - Ўзбекистондаги элчиларнинг мўмин-қобиллигига қараб марҳамат кўрсатилади
Кеча Оқсаройда беш нафар янги элчидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олган Каримовнинг юз-кўзидан мамнунлигини билиб олиш қийин эмасди, дейди мухбиримиз. Сабаби, деярли бу бешала давлат ҳам жаҳон ҳамжамияти наздида Ўзбекистонга ўнг кўзи билан қараётган мамлакатлардан. Булар: Саудия Арабистони, Украина, Словакия, Афғонистон ва Германиядир. Бу давлатлар элчилари Муҳаммад ал-Мансур, Похлавский, Мачишак ва Фарук Баракийлар орасида немис дипломати Матиас Майернинг ўрни алоҳида. Боиси, кейинги пайтларда Европа Иттифоқи доирасида Германиянинг мамлакатимиз режимига мунобати бирмунча позитив бўлиб, бу давлатнинг Майердан олдинги элчиси Ханс Кидерленнинг иззат-икроми ҳам шунга яраша бўлган эди.
Мюррейнамо шаккок элчилардан фарқли ўларок, Фарит Мухаметшин (Россия), БМТ вакили Акчура ва Ханс Кидерлен Ўзбекистон телевидениесида кунда-шунда пайдо бўлиб, Каримов шаънига қасидалар ўқиб турди. Ҳатто Кидерленнинг ўй-ҳаёллари, шахсий манераси ҳақида алоҳида кўрсатувлар ҳам тайёрланиб, унинг кузатилиши ҳам иззат-икром билан ўтди. Кидерлен ўзбек мухолифатига ва у ўтказадиган тадбирларга беписанд қарагани ҳам маълум.
Кузатувчилар янги элчи Майернинг ўзига хос қаътий харакетрга эга эканлиги, воқеа-ҳодисаларга объектив муносабатда бўлишини айтишмоқда. Объективлик эса, диктаторга диктатордек муносабат талаб қилдаи. Кўрамиз, бу новча дипломат ҳамкасби Ханс йўлидан бориб мухолифат вакилларини назарга олмайдими, ёки аксинча?
"Uzdunrobita"чилар байрам қилмоқда
Уяли алоқа васвасасига йўлиққан ўзбекистонликлар бугун "МТС-O'zbekiston" компаниясининг 15 йиллиги ва компания абоонентларининг бир миллонга етишини байрам қилмоқдалар. Тошкент ва вилоят марказларида компания ёрлиқлари, байроқлари кўтарилган. Турли гўшаларда компанияни эслатувчи кўйлаклар, кепкалар кийган ёш ялангларни кўриш мумкин, дейди мухбиримиз.
Компанияга 1991 йили "Uzdunrobita" номи билан Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси сифатида асос солинган. Ҳукумат қўллаб-қувватлови билан мамлакат мобиль бозорида тўла монополия ўрнатган компания энг даромадбоп соҳага айланганди. Ўзбекистоннинг 400 га яқин нуқталарида ўз антенналарини ўрнатди, компания телефонлари мамлакатнинг деярли барча нуқталарида ишлайди. Ўзбекистонликлар учун бу соҳа деярли янги бўлгани боис сўнгги чақаларини ҳам мобилчилар қоқиб олишади. Аммо дунё мобилчилигидан фарқли ўлароқ мамлакатдаги компанияларнигнг сўзлашув сифати паст, мижозларнинг тўксон фоиздан ортиги пулидан уриб қолишидан шикоят қилади.
Бу "ёғли" компания мамлакатдаги турли корчалонларнинг эътиборини тортиб келди. Аввалига Санжар Умаров сингари шахслар маблағи ва саъй-ҳаракатлари эвазига ташкил бўлган бу компаниянинг норасмий назорати ҳозир тадбиркор Гулнора Каримовага ўтган. Шу боисдан ҳам турдош компаниялар, хизмат тарифларини арзонлаштиришга уринган корхоналар учун нон йўқ. Масаалн, "Skytel" компанияси синдирилди, раҳбарлари жавобгарликка тортилди. АҚШ билан алоқалар совуқлашгач, "Uzdunrobita" компанияси акциялари пакетини Россиянинг МТСига сотди ва у "МТС-O'zbekiston" номини олди.
17:00 - Бирлик" фаоли пичоқланди, аҳволи бирмунча оғир...
Кеча, 13 сентябрь тушдан кейин “Бирлик" Партияси Бухоро вилояти ташкилоти раиси, вилоятдаги “Бухоро ёшлари" газетаси муҳаррири Саидбурхон Қодиров ҳозирда бизга шахси маълум бўлмаган киши томонидан пичоқланган. Таҳририят ходимларига кўра, Саидбурхон журналист сифатида маҳаллий деҳқонларнинг шикояти асосида мақола тайёрлаган ва номаълум сабабга кўра, мақолани чоп этишга эриша олмаган. Мақоланинг салбий қаҳрамонларидан бири таҳририятга келиб, унга пичоқ билан ҳужум қилиб, қорин қисмига оғир жароҳат етказган. Ҳозирда зўравон ҳибс этилиб, жиноий иш қўзгатилган. Зўравоннинг руҳий хаста экани тахминланяпти.
Саидбурхон эса вилоят тез тиббий ёрдам марказининг хирургия бўлимига ёткизилиб, уч ярим соат давомида оперция қилинган. Дўхтирлар унинг аҳволи бирмунча оғирлигини айтишяпти. У реанимация бўлимига олинган. "Бирлик"нинг Тошкентдаги раҳбарлари Бухорога етиб бориш учун ҳозирланмоқдалар. Саидбурхоннинг беш нафар фарзанди бор, турмуш ўртоғи Раъно "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти Бухоро вилояти бўлими раҳбаридир.
10:00 - Cобиқ Ўзбекистон халқ депутати Насрулло Сайид “Эрк” партиясини тарк этди, бошқалар тайёрланмоқдалар
Бу партиянинг оёққа туришида муҳим роль ўйнаган фаоллардан бири, партиянинг Бухоро ташкилоти раиси, собиқ Ўзбекистон халқ депутати Насрулло Саййид “Эрк” партияси раҳбариятини ўз қўлларига олиб, уни ўз томорқаларидек бошқараётган Салой Мадаминов ва Отаназар Ориповларнинг сиёсатидан кескин норози бўлиб, бу партия сафларини тарк этганини очиқлади. Унинг фикрича, Салой Мадаминов аллақачон ўз партияси муаммоларидан айрилиб қолган, Отаназар Орипов эса, бу партиянинг тириклигини кўрсатиш учунгина сафсаталар отиш билан овора.
Насрулло Саййид ўз фаолиятини қайси шаклда давом эттиришини очиқламаган бўлса ҳам, дейди Бишкеклик мухбиримиз, у “Бирлик” Партиясига ўтиш эҳтимолини яшираётгани йўқ.
Тошкентлик мухбиримизнинг билдиришича, “Эрк” партиясининг котиби Дилором Исоқова ва бу партия таркибида тузилган инсон ҳуқуқлари “Мазлум” ташкилотининг раиси Аъзам Тургуновлар ҳам бу партия раҳбариятининг тутуруқсиз сиёсатидан норози бўлиб, уни тарк этишга тайёрланмоқдалар.