06 September 2006
03:00 -
23:00 - Туркиянинг Самарқанддаги “СамКочАвто“ корхонаси тугатилди - 20:00 - Ўзбекистонда маҳаллий қоидаларни бузган чет элликларга нисбатан жарима чоралари кучайтирилади 14:00 - Каримов режими билан Европа Иттифоқи ўртасидаги

23:00 - Туркиянинг Самарқанддаги “СамКочАвто“ корхонаси тугатилди
Ўзбекистон Олий хўжалик суди 1999 йилдан бери Самарқанд шаҳрида ўртача катталикдаги “Отoyol“ автобуслари ва юк машиналарини ишлаб чиқараётган “СамКочАвто“ қўшма корхонаси синганини (банкрот бўлганини) тасдиқлади ва тугатилаётганини эълон қилди. Корхона Туркиянинг Koc Holding компанияси билан “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти ўртасида баб-баравар нисбатда маблағ ёткизилган корхона бўлиб, унинг машиналари ўзбекистонликларга жуда ёқиб қолган эди.
Айтишларича, Туркия компанияси ўрнини Япониянинг Itochu корпорацияси эгаллаб, янги йилнинг 1-чорагидан япон автобусларини ишлаб чиқара бошлар экан.
Бу воқеани Ўзбекистоннинг Fарбга, жумладан Туркияга - ўз вақтида Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб таниган, ўша даврда Каримовнинг ёш режими томонидал “тили бир, дини бир, қариндош“ деб тан олинган ва бугунги кунда Европа Иттифоқига киришга интилаётган мамлакатга нисбатан совуқ муносабатлари тимсоли деб баҳоламоқ лозим.
20:00 - Ўзбекистонда маҳаллий қоидаларни бузган чет элликларга нисбатан жарима чоралари кучайтирилади
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг эртага, 7 сентябрь куни бўладиган ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг Ўзбекистонда чет элликлар бўлиши тўғрисидаги моддаларига жарима санкцияларини кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилади.
Бу, аввало, Жиноят кодексининг 224-моддаси бўлиб, ҳозиргача мазкур модда чел эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистонда бўлиш коидаларини бузган шахсларга ёки чет элликни хусусий иш билан Ўзбекистонга таклиф қилган ва “меҳмони“ Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима солишни назарда тутарди. Қуйи палатанинг эртанги ялпи мажлисида бу жарима бир неча бараварга оширилиши мўлжалланмоқда.
14:00 - Каримов режими билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ўйин давом этмоқда
Мустақиллик байрами муносабати билан президент Каримов номига келган табрикномалар орасида диққатимизни Франция президенти Жак Ширакнинг қутлови, аниқроғи, ундаги “Европа Иттифоки билан Ўзбекистон ўртасида вазмин ҳамда амалий мулоқотларни қайтадан бошлаш борасида ҳамкорликда иш олиб боришимизни истайман“ деган жумлалар жалб этди. Дарҳақиқат, Ж.Ширак айтган ҳамкорлик бошланмоқда.
Ўтган ҳафтада Европа Иттифоқи номидан Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги масъулларининг худди Тошкент расмийларини синамокчи бўлгандек мамлакатимизга келиши хам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Олий Мажлисдаги манбага кўра, улар Ўзбекистон расмийлари томонидан улар илиқ кутиб олинган, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари ҳамда Олий Мажлисда бўлишган. Учрашувларда ўзбек томони Андижон воқеаларидан кейин Европа Иттифоқи мамлакатлари билан юзага келган келишмовчиликларни чўзиш нияти йўқлигини, ўз навбатида, европалик меҳмонлар Европа Иттифоқи ҳам шундай ниятда эканини билдиришган, жумладан, Иттифоқ Каримов ҳукуматига нисбатан жорий этган санкцияларини бекор қилиши мумкинлигини англатишган.
Европа Иттифоқи билан совуқ муносабатлар ўйинида ютуқ Каримов режими фойдасига ҳал бўлаётган кўринади. Аслида, вазият шундайми? Йўқ албатта. Диктаторалар учун энг идеал вариант ўз мамлакатларини дунёдан изоляция қилиб туриш экани ҳаммага маълум нарса. Энг яхши мисоллар - яна ўша Шимолий Корея ва бироз аввал Саддамнинг Ироқи. Шу сабабли Европа Иттифоцининг бу қадамлари унинг ютиғидир. Ўзбекистон демократик мухолифати, хусусан, “Бирлик” Партияси Ўзбекистонни дунёга интеграция қилиш орқалигина мамлакатимизда демократияни ривожлантириш, иқтисодни юксалтириш мумкинлигини доимо урғулаб келган.
Ўзбекистоннинг, бутун Ғарни қўйиб туринг, бизга нисбатан бир оз демократроқ бўлган Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига интерацияси ҳам мамлакатимизни изоляциядан чиқаришга бошлайди.