14 February 2011
22:06 -
Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Тошкентга келади
АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 14-19 февраль кунлари Туркманистон ва Ўзбекистонга бўлиб, бу мамлакатлар билан АҚШ ўртасида ўтказиладиган Йиллик Иккитарафлама Консультацияларга АҚШ тарафидан раҳбарлик қилади. Бу ҳақда бугун сайтимизга ҳам келиб тушган Давлат Депараментининг қисқа кунлик дайжестида хабар қилинади.
Ашхободдаги консультациялар 16 февралга белгиланган. Аммо, кўринишидан, Роберт Блейк у ерга бугун келади.
АҚШлик дипломат Тошкентда 17-18 февраль кунлари бўлади ва Йиллик Иккитарафлама Консультацияларнинг иккинчисини ўтказади. У 18 февралда Ўзбекистон-АҚШ бизнес форумида иштирок этади, давлат расмийлари билан бир қаторда фуқаролар жамияти вакиллари билан ҳам учрашади.