14 February 2011
00:10 -
Миср ҳарбийлари Констиуцияни ҳаракатдан тўхтатиб, парламентни тарқатдилар
Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари Миср телевидениесига асосланиб хабар бермоқда. Шу билан, мамлакат парламентининг иккала палатаси ҳам фаолиятини битирди. Ҳарбийлар янги сайловларгача давлатни бошқаришни давом этадилар. Гап қайси сайловлар ҳақида кетаётгани ҳам номаълум. Ҳусни Муборак ҳали президентлик курсисида ўтирган пайтда, шу йил сентябрь ойига президент сайлови тайинлаган эди. У қарор ўз кучида қолиб-қолмагани ҳам маълум эмас.
Аввал ҳам Мисрда ҳарбий кучга асосланган диктатура мавжуд эди, энди ҳарбий кучга асосланган авторитар режим давом этишини тахмин қилиш керак. Миср ва бошқа араб мамлаатларида жиддий прогрессив ўзгаришларни кутиш ножиддийлик бўлади. Исломда ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, араблар олдинга кетолмайдилар.