09 February 2011
04:08 -
Россияда “қиш вақти”, “ёз вақти” каби тушунчалар энди бўлмайди, Ўзбекистонда каби
Бу мамлакат президенти Дмитрий Медведев жорийдаги йилнинг 26 дан 27 мартга ўтар кечаси россияликлар охирги марта “ёз вақти”га ўтиб, соатларини бир соат олдинга суражакларини билдирди. У бугун бу амалиётга оид қарорни имзолабди.
Бундан буён Россияда, Ўзбекистонда каби, одамларнинг миясини қотирадиган “қиш вақти”, “ёз вақти” каби нарсалар йўқ бўлади.
Аслида, дейди мухбиримиз, масала одамларнинг боши қотишида эмас, Россия ва Ўзбекистон каби мамлакатларда техник системалар вақт ўзгартишидан келиб чиқадиган муаммоларни ечишга қодир эмаслигида. Энг яхшиси, ибтидоийликка қараб, бир қадам орқага кетишдир, деб ҳисоблашади Россия ва Ўзбекистоннинг ҳукмдорлари.
Мутахассисларининг фикрича, ривожланган Ғарб мамлакатларида одамлар вақт ўзгарганини сезишмайди ҳам, ҳеч қандай техник муаммолар чиқмайди, аммо, вақт ўзгариши туфайли эришиладиган электр энергиясинининг тежалиш даражаси иқтисодга таъсир этадиган ўлчовларга чиқади.