09 February 2011
03:32 -
Қирғизистон Олий Суди ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини кўришни яна номаълум муддатга қолдирди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қирғизистонлик ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва у билан бирликда яна 6 киши ўтган йили Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинган кунлари одамларни оммавий тартибсизликларга, мавжуд ҳокимиятни йиқитишга чақиришда, миллий низоларни оловлантириш ва одам ўлдиришда айбланиб узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилишганди. Азимжон Асқаровнинг ўзи умр бўйи қамоққа маҳкум қилинган. Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳукмни асоссиз деб топдилар, АҚШ ва Ғарбнинг бир қатор мамлакатлари бу иш қайтадан, холис равишда кўриб чиқилиши лозимлигини билдирдилар.
Адвокатларнинг шикояти билан бу гуруҳнинг иши Қорғизистон Олий Судида кўрила бошланди. Аслида, бошланди ҳам эмас, номигагина, расмият учун бошланиб, давомли орқага сурилиб келмоқда эди. Бугун Олий Суд бу ишнинг кўрилишини яна номаълум муддатга қолдирибди.
Бу ҳақда хабар берган қирғизистонлик мустақил хабар агантликлари ҳам суд қарорининг тафсилотларини бермасдан, воқеанинг иккинчи даражали тафсилотларини ёритиш билан овора эканликлари кўзга ташланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения