29 August 2006
03:00 -
21:00 - Салай Мадаминов ростдан ҳам ўлаётган ит ҳолига тушибди
19:00 - Япония бош вазири Ўзбекистонда
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (29 aвгуст, сешанба маълумоти)
21:00 - Салай Мадаминов ростдан ҳам ўлаётган ит ҳолига тушибди
“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат Хельсинки Комиссиясидаги чиқишини изоҳлар экан, “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг раҳбари Салой Мадаминовни шер билан урушда ўлаётган итга қиёслаганда, мен ҳам бунга бироз ишонқирамай қарагандим, деб ёзади Тошкентлик мухбиримз. “Бирлик” лидери сўнгги ойларда эълон қилган мақолалари ва Хельсинки Комиссиясидаги нутқида ростдан ҳам бош 53-54-чига катта айблар қўйган ва Салой Мадаминовни миллатфурушликда, ҳар куни ранг ўзгартирадиган буқаламун билан солиштириб, сиёсий фоҳишаликда айблаган эди. Энг муҳими, айбномалар қуруқ сўзлардан иборат бўлмасдан, фактларга ва уларнинг анализига асосланган эди.
Бундай айбномалар қаршисида, ўзини ҳурмат қилган сиёсатчи ёки ўз жонига қасд қилиши ёки ўзини оқлаши лозимлигини ҳар бир ақли расо одам жуда яхши тушунади. Бундай жиддий сиёсий айбномаларга жавоб бермаслик ҳам суиқасдликнинг бир тури бўлган бўларди. Биз ўзбек журналистлари шундай жавобни кутгандик.
Ниҳоят 53-54дан жавоб келди. Аммо қандай жавоб? Ўлаётган итнинг ингиллашини эслатувчи жавоб.
53-54 янги таҳаллус остида (Даврон Шарипов) кеча рус сайтларида “Мухолифат маскаси орқасида ким яширинмоқда” номли саводсизларча ёзилган русча мақола эълон қилиб, унда “Бирлик” раҳбарлари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охуновни Каримов режимига хизмат қилувчи одамлар сифатида кўрсатишга интилди. Биронта фактга асосланмаган бу мақола 53-54 нинг сиёсий ўлими эканлигини тушунмайдиган одам қолмаган бўлса керак. Аввал унга бу каби русча мақолаларни ёзишда ўзига ўхшаган буқаламун Баҳодир Мусаев ёрдам берарди. Демак, у ҳам бу ўлимтиклар даврасидан қочишга бошлаган кўринади.
53-54-нинг рус сайтларида тарқатилган (бунинг учун рус сайтининг танланиши ҳам хоинлик белгиси эканлигини ҳар ким тушунса керак) мақоласига келсак, фақат қуйидагиларни таъкидлаш лозим.
Биринчи. Абдураҳим Пўлат Хельсинки Комиссиясидаги баёнотида (унинг матни билан www.harakat.net сайтида танишиш мумкин) умуман Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсатини тилга ҳам олмаган, ҳамманинг диққатини Ўзбекистоннинг келажаги учун қилиниши керак бўлган ишларга жалб қилишга интилган ва “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг демократияга алоқаси йўқлигни фактлар билан исботлаб берган. Энди 53-54-чилар ўзларига босилган тамғалардан ҳеч қачон қутулолмайдилар, чунки бу тамғалар Хельсинки Комиссиясининг расмий сайтида (www.csce.gov) ҳам ер олиб бўлди. Шу сабабли, “Бирлик” лидери ўз баёнотида Каримов режимининг сиёсатини оқлашга уринди каби иддаолар мутлақо уйдирмадир.
Иккинчи. Пўлат Охуновнинг Андижон воқеаларига оид “Акромийлар исёними ёки демократия тарафдорларининг чиқиши” номли мақоласида ҳеч бир шаклда ҳукуматнинг сиёсати оқланмаган, радикал диний оқимларнинг Ўзбекистон келажаги учун хавф яратаётгани муҳокама қилинган. Демократлар яқин келажакда ҳокимиятга келишлари муқаррарлигини ҳисобга олсак, бу таҳликага эътибор бериш сиёсий етуклик аломатидир. Аммо, ҳали ҳамма ҳам буни тушуниб етмаган бўлса, бу уларнинг камчилиги, Пўлат Охуновнинг эмас.
Демак, Салой Мадаминов унга қўйилган айбномаларнинг (хоинлик, Каримов режимига хизмат қилиш, мухолифатни парчалаш билан машғул бўлиш, аввал террорчилар, кейин ислом фанатиклари билан ҳамкорлик қилиш ва бошқалар) биронтасига жавоб беришга ҳам қодир эмас, у сиёсий ўлим тўшагида.
53-54-чининг ўлаётган ит ҳолига тушишидан Ўзбекистон мухолифати фақат ютади. Аллақачон шундай бўлиши керак эди, ниҳоят бўлди.
19:00 - Япония бош вазири Ўзбекистонда
Кеча Қозоғистонга келган Япония бош вазири Жуньичиро Коидзуми бошчилигидаги ҳайъат бугун у ерга қилган сафарини якунлаб, Ўзбекистонга ўтди. Бу - Япония бош вазирининг Марказий Осиёга қилаётган биринчи сафаридир.
Тошкент аэропортида Япония бош вазирини Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев қаршилади ва автомобиллар кортежи Дўрмон сари йўл олди. Йўллар хавф-хатардан фориғ қилинган, яъни одамлардан тозаланган, ҳатто кўчалардаги водопровод, канализация ва телефон тармоқлари люкларининг копқоқлари пайвандлаб ташланган эди.
Дўрмон қароргоҳида Каримов япониялик катта меҳмонини дабдабали кутиб олгач, у билан яккама-якка суҳбат қилди. Расмий хабарда айтилишича, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва ижтимоий алоқаларнинг аҳволи, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муаммолари ва бошқа масалалар муҳокама қилинган. Хабардор доиралар бу суҳбатда Ўзбекистондаги инсон хуқуқлари масаласи хам тилга олинганини билдирдилар.
Сўнгра икки томон ҳайъатлари иштирокида кенгайтирилган учрашув ўтказилди ва томонлар бир нечта ҳужжатларни имзолашди.
Матбуот конференцияси ҳам ўтказилади.
Хўш, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон Япония ҳукуматини қай жиҳатлари билан ўзига ром қилмоқда? Бу саволга кузатувчиларнинг жавоблари оддий: аввало, газ, нефть, уран ва бошқа минерал ресурслари билан.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (29 aвгуст, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1228,49 сўм; 1 EВРО = 1571,36 сўм; 1 рубль = 45,84 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташқи иктисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1236 сўм ва харид қилишда 1239 сўм; 1 EВРO = сотишда 1572 сўм ва харид қилишда 1592 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2323 сўм ва харид қилишда 2353 сўм.