26 January 2011
03:24 -
Москва аэропортидаги хунрезлик қурбонлари орасида ўзбеклар ҳам бор
Кеча Москванинг “Домодедово” аэропортида содир этилган террорчилик амалиёти қурбонлари орасида ўзбекистонлик Насиба Самиева ҳам бор, у оғир тан жароҳати билан шаҳар клиникаларидан бирига келтирилган, деб хабар қилганди ўрис журналистлари.
Бугун маълум бўлишича, фамиляси Солиева экани аниқланган бу аёл Тожикистон фуқароси экан. Тожикларнинг элчилиги вакиллари ўз фуқаросини таниб олибди, аксинча, ўлганлар орасида 46 яшар ҳамюртимиз Ўрикбой Мамбетов борлиги аниқланибди.
Портлаш ҳақида хабар бераётган ўзбек матбуоти қурбонлар ичида ўзбек ҳам борлигини ҳали айтгани йўқ, афтидан айтмоқчи ҳам эмас. Боиси Москва аэропортидаги бу ҳодиса ҳақидаги бизда берилаётган хабарлар ўта қисқа ва тўмтоқ ҳолда берилмоқда. Кўринишида, ҳали Ислом Каримнинг ўзи бу воқеаларга муносабатини аниқ белгилаб олмади.
Эслатиб ўтамиз, жонли бомба ёрдамида амалга оширилган террористик акт натижасида 35 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши турли даражада яраланди. Аҳволи ўта оғирларнинг сони 10 дан кўплиги дейилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения