26 January 2011
03:00 -
Барак Обама Владимир Путиндан ўрнак олди, Медведевга телефон қилди
2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган қонли террористик ҳужумлардан кейин, бу мамлакат президенти Жорж Буш махфий бункерларидан бирида бекиниб ўтирган пайтда, унга биринчи бўлиб телефон қилган ва ҳамдардлик билдиришдан ташқари террорга қарши курашда ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини билдирган чет эллик давлат раҳбари АҚШнинг иттифоқчиларидан бири эмас, том аксинча, унинг асосий рақибларидан бири бўлган Россиянинг президенти Владимр Путин бўлганди. Дарвоқе, айнан ўша суҳбат чоғида, Путин Афғонистонга қарши урушда фойдаланиш учун Ўзбекистон ҳудудидаги Хонобод ҳарбий базасини АҚШга беришга ваъда қилган.
Жорж Буш ўшанда шунчалик тўлқинланиб кетдики, дарҳол Путинни Вашингтонга таклиф қилди ва у келгач, унинг кўзларида КГБ харфларини кўрган машҳур сенатор Жон МакКейндан фарқли ўлароқ, одамийликни кўрганини гапирди. Бундан “руҳланиб” кетган Владимир Путин жим турган америкаликларнинг кўзи ўнгида Россияда Горбачев бошлаб берган демократик жараёнларни илдизи билан қуритди.
Кеча Домодедово аэропортида уюштирилган террористик ҳужумдан кейин биринчилардан бўлиб Россия президенти Дмитрий Медведевга телефон қилган АҚШ президенти Барак Обама, Путиндан ўрнак олиб, бу ҳужум ташкилотчиларини топишда ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини билдирибди. Қизиқ, Россиянинг оғзини шу йўл билан ёғлаган АҚШ президенти нима қилмоқчи экан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения