21 January 2011
02:48 - Ёдгор ака Турлибеков оиласида кутилмаган йўқотиш
АҚШда мусофирликда истиқомат қилаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибековнинг рафиқаси Хурсандой аянинг вафоти ҳақида мудҳиш хабар олдик. Бевақт орамиздан кетган аяни АҚШга, ўз ёнига олиб келишга уринаётган Ёдгор ака армон билан қолди. Тақдирнинг бешафқат жазосидан қадди букиган сафдошимизнинг дардига шерикмиз.

Самарқанд ва Қашқадарёдаги сафдошларимиз ҳуқуқ ҳимоячисининг Қаршидаги хонадонига фотиҳа учун йўл оларкан, маҳаллий мухбирларимиздан мусофирликда кун кечираётган Ёдгор акага таъзияларини етказишимизни сўрашди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону