17 August 2006
03:00 - 23:00 - Таниқли ёзувчи ва шоир Олим Бўриев узоқ муддатга қамалиб кетди - Қашқадарёда суюлтирилган газ нархи ошди, бензин эса йўқ ҳисоби 11:00 - Сочида нима бўлди 10:00 - Салай Мадаминов ва ўрис пeнсионерлари
23:00 - Таниқли ёзувчи ва шоир Олим Бўриев узоқ муддатга қамалиб кетди

Кечикиб олинган хабарга кўра, "Чўлпон" нашриёти муҳаррири, Президентга бағишланган бир неча қасидалар муаллифи Олимжон Бўриев таъмагирлиги ва товламачилиги эвазига жиноят ишлари бўйича Шайхонтухур тумани суди қарори билан узок муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда мухбиримизга номини очикламасликни шарт қилиб, хабар етказган "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни муҳарририга кўра, Олимжон Бўриев кирдикорларини очиб ташлаш билан қўрқитиб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Рўзмат Сафоевдан 10 000 АҚШ доллари миқторида пул талаб қилган. Бу амалдор эса, Тошкент шахар прокуратурасига хабар қилиб, ёзувчини жиноят устида ушлаб берган.

Мухбиримизга маълумот етказган манбанинг таъкидлашича, Олимжон Бўриев Матбуот ва ахборот агентлигида юқори лавозимларда ишлаб, собиқ вазир Рустам Шоғуломовни ҳам кирдикорларини Президент девонига етказиш билан қўрқитиб, яхшигина пул ундириб келган экан. Ҳозирда ёзувчининг ҳибсга олиниши етарли шов-шувга асос бўлиши важидан суд матриалларини сир тутишга уринилмоқда.

Сайтимизда 2003 йили ёзида Олим Бўрининг собиқ Матбуот қўмитаси номидан "Моҳият" газетаси ходимларини конституцион режимга қарши фаолият олиб боришда айблаб судга бергани ва таҳририят таркибини тарқатиб юборишга эришгани ҳақида хабарлар ҳам чоп этгандик.

Қашқадарёда суюлтирилган газ нархи ошди, бензин эса йўқ ҳисоби

"Бўзчи бўзга ёлчимайди" деганларидек мамлакатимиз газининг 95 фоизи, нефть маҳсулотларининг 70 фоиздан ортигини етказиб берувчи Қашқадарё вилоятида шу кунларда кучли ёқилги тақчиллиги юзага келган. Автомабилларга ёнилғи сифатида ишлатилувчи суюлтирилган газ (бутан) нархи 250 сўмдан 320 сўмга кўтарилди. Бензин эса айримгина ёкилғи қуйиш шаҳобчаларида бир неча соатга сотилмоқда. Асосий истеъмол эса қўшни Туркманистондан контрабанда ҳисобига ўтувчи бензин билан қопланмокда. Бу бензиннинг нархи ҳам 1000 сўмга чиқиб кетган.

11:00 - Сочида нима бўлди

“Учрашувда Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти билан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди, - деб ёзади ЎзА агентлиги. - Бу икки тузилманинг Минскда ўтган аввалги саммити чоғида Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги фаолиятини давом эттириши эълон қилинган эди. Сочи учрашувида президентлар Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга аъзолигини расман тасдиқловчи ҳужжатни имзоладилар.“

Сочи учрашувида кузатувчи мақомида иштирок этган Украина бош вазири Виктор Янукович билан Каримов ўртасидаги мулоқотда икки томонлама савдо-иқтисодий масалалар муҳокама қилинган. Томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг мажлисини ўтказишга, нефть-газ саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга (Украинанинг Ўзбекистондаги нефть-газ конларини тадқиқ этиши ва Ўзбекистоннинг бу мамлакатга арзонроқ баҳоларда ўз газини сотишига) келишганлар.

Россия бош вазири Михаил Фрадков эса Сочи учрашувида В.Януковичга ЕИҲ доирасида Божхона иттифоқига қўшилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этибди.

Бугунги расмий газеталардан “Халқ сўзи“ Каримовнинг Владимир Путин билан, “Народное слово“ эса Виктор Янукович билан тушган фотосуратларини босиб чиқарди.

Аммо бутун дунёни қизиқтираётган нарса - Янукувичнинг Путин билан учрашувидир. Бу хусусда, твбиий, ўзбек матбуоти ҳеч бир нарса айтмаяпти.

10:00 - Салай Мадаминов ва ўрис пeнсионерларинг шиори бир хил

Бугун “Свобода” радиосида Россия демокатларидан бири бўлмиш Владимир Рижков билан суҳбат қилган журналист Михаил Соколов шундай дейди: “Ҳукуматнинг ўйинчиғига айланиб бораётган Пенсионерлар партиси митинглар ўтказиш керакмаслигини айтмоқда”.

Биз ўзбеклар учун муҳим бўлган нуқта шундан иборатки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда мухолифатни Каримовга сотган 53-54-чилар ҳам ўз курашларини айнан шу каби шиорлар билан бошлагандилар. Халқни ўз ҳақ ва ҳуқуқи учун курашишдан воз кечишга чақириш Ўзбекистондан бошланганини ва бу курашнинг бошида Салай Мадамингов бошчилиидаги хоинлар турганлигини ўзбек халқи унутмаслик керак.

9:00 - «Бирлик»чи жасур аёл Васила Иноят ва «эркак» Салой Мадаминов ҳақида

Хоразмлик бўлгани учунгина Салой Мадаминовнинг этагини ушлаб юрган Бобомурод Абдуллаев ўтган йили ҳозир йўқ бўлиб кетган сайтида кимлиги номалум бир аёлнинг орқасига яшириниб “Бирлик”нинг Бош кoтиби Васила Иноят устидан бир қатор иғво, эркак муаллифларга ярашмайдиган мақолалар эълон қилганди. Сайтимизда ўша вақтдаёқ уларга жавоб бергандик. Шу кунларда 53-54-чиларнинг раҳбарлари Салой Мадаминов ва Отаназар Ориповларни ватанфурушликларини далиллар билан кўрсатиб берганимиздан кейин, бу “эркаклар” аламларини Васила Иноятнинг этагига ёпишиб олмоқчи бўлишган шекилли, ўтган йилги мақолаларидан бирини сайтларига олиб чиқишибди. Биз ҳам шу баҳона билан ўтган йилги жавобимизни бир оз янгилаб янгидан ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни лозим топдик. Уни ўқиган одам, мард аёл Васила Иноят қаршисида бу “эркак” 53-54-чиларнинг қанчалик ночор ва ҳароб эканлигини кўради.

* * *

Шу кунларда “Эрк”нинг 53-54-чилари ўз сайтларида «Озод Овоз» номли сайтдан олинган бир мақолани кўчириб босишибди. Ҳозир йўқ бўлиб кетган «Озод Овоз»нинг эгаси Бобомурод Абдуллаев эса, Ўзбекистон демократик мухолифатининг карвонбошиси бўлмиш «Бирлик» Партиясининг Бош котиби, дунёда танилган ва тан олинган Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятининг раиси Васила Иноят ҳақида бўҳтон бир мақола эълон қилганди. Мақоланинг мазмуни қуйидагича: «Васила Иноят 30 майга (2005 йил) режалаштирилган «Бирлик»нинг митингида қатнашиш учун келган фарғоналик бир гуруҳ мухолифат вакилларини аввал бир меҳмонхонага жойлаштирибди, аммо меҳмонхона атрофида шубҳали одамлар кўпайиб қолгач, фарғоналикларни ўз уйига олиб келиб жой қилиб берибди. Кечаси қуролланган, маскали миршаблар бу уйга бостириб киришиб, асосан «бирлик»чилардан иборат мухолифатчиларни ваҳшиёна калтаклаб олиб кетишибди. Демак, Васила Иноят махсус органларнинг агенти, у атайлаб мухолифатчиларни миршабларга тутиб берган».

Бобомурод Абдуллаев ва 53-54 лақабли Салой Мадаминовда мантиқ деган нарсанинг ўзи бўлмагани энди ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Агар миршаблар томонидан ушланган фарғоналиклар ҳамманинг кўз ўнгида очиқ фаолият олиб бораётган демократик мухолифат вакиллари эмас, ўта яширин бир ташкилот аъзолари бўлса эди ва кимдир уларни алдаб ўз уйига олиб келса-ю уларни ушлашса эди, уй эгасинининг хоинлиги хусусида шубҳа қилиш мумкин бўларди. Ҳатто, шу ҳолда ҳам, ақли расо одам фарғоналикларнинг кетидан айғоқчилар тушгани ва улар шу туфайли ушланган бўлишлари мумкинлигини тахмин қиларди. Минг афсуски, Салой ва Бобомуродлар бундай мантиқ ва ақл соҳиби эмас.

Тошкентга митинг учун келган фарғоналикларнинг Тошкентда ушлаб кетилиши, миршаблар томонидан калтакланиши ва Фарғонага қайтарилиб, қўйиб юборилгани ҳақида тафсилотли хабарлар «Бирлик» ва «Ҳаракат» сайтларида аллақачон берилган. Юқорида айтилганидек, асосан «бирлик»чилардан иборат бўлган бу гуруҳ ўша кунлари қаҳрамонлик қилди. Андижонда миллатнинг қонга ботирилиши воқеаси хусусида қўрқув ичидаги халқимиз жим тураркан, фақат «Бирлик» ҳукуматнинг хунрезлигини қоралаш учун митинг ўтказмоқчи бўлди. Ҳукумат одамлари митингни ўтказтирмаслик учун «Бирлик» партияси раисининг ўринбосари Холиқназар Ғаниев ва 4 нафар марҳаматлик мухолифатчини қамоқка ташлашди, «Бирлик» Партияси раисининг бошқа ўринбосари Дайнов Ташановни ярим кечаси тоққа ташлаб кетдилар, «Бирлик»нинг андижонлик йўлбошчиси Акбар Ориповни довондан ушлаб уйига қайтардилар, кейин қамадилар, «Бирлик» раисининг Фарғона ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймонни уй ҳибсига тутдилар, сўнгра қамадилар, юзлаб «бирлик»чиларни уйларидан чиқармадилар.

30 майга митинг режалаштириш ҳам, 29 майда ўтказилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг семинари ҳам «Бирлик» Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан бўлган. Балки, шунинг учун, ҳамма нарсада уни ҳам айблаш керакдир?

Васила Иноятова ўз сафдошларини милицияга тутиб бермоқчи бўлса, уларни уйига олиб келиб ўтирармиди, деган савол ҳам «Озод Овоз» ва 53-54-чилар раҳбарларининг ақлига келмагани қизиқ. Бобомурод Абдуллаевнинг айтишича, Дадахон Ҳасан ҳам Васила Иноятни органларнинг агенти эканликда айблаган эмиш. Мана бунга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Дадахон ака туғилибдики, унинг кўзига ҳар иккинчи одам агент бўлиб кўринади. У киши 1990 йилда чет эллик ватандошларга «Муҳаммад Солиҳ/Салой Мадаминов КГБ агентидир, у билан учрашманг» деб хат ёзгани, бу хатни «Бирлик» хабарномасида нашр этишдан воз кечган Абдураҳим Пўлатдан ҳам юз ўгириб кетганини ҳамма билади. Бир неча йил муққадам Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун ва Анвар Усмон бир масала бўйича Дадахон Ҳасанга очиқ хат йўллашганда, унинг ўша «машҳур» хатини ҳам тилга олишди. Шунда у киши «бундай хат ёзганим эсимда йўқ» деб «Эрк»нинг сайтида жавоб бердилар. Диққат қилинг-ки, Дадахон Ҳасан хат ёзганлари эсларида йўқ эканлигини тан олдилар холос. Ҳеч кимда шубҳа бўлмасинки, яна бир неча йилдан кейин у киши Васила Иноят ҳақида хат ёзганларини ҳам «унутиб» қўядилар.

Ҳамма масала шундаки, яқинда Абдураҳим Пўлат бир ёзувида «Известия» газетасининг мухбири Марина Лебедеванинг 1993 йилда айтган қуйидаги сўзларини эслаганди: «Ўзбекистонда Васила Иноятова каби 5 аёл бўлсайди, Каримов Ўзбекистондан қочиб кетарди. Аммо минг афсуски, ўзбек аёли бу кунга қадар фақат бир Василани туғмиш». Бобомурод Абдуллаев, Салай Мадаминов каби номигина эркак бўлганларнинг алами шу ерда, ўзлари эркак бўлиб, бир аёлга тенг келолмаганларида, қолаверса, айтилган 5 аёлнинг бири ҳам бўлолмаганларида. Бечоралар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону