09 August 2006
03:00 - 23:30 - Ричард Баучер матбуот конференциясига ишчан кайфиятда келмади 21:00 - В Таджикистане скончался лидер Партии Исламского возрождения 20:30 - Дадахон Ҳасаннинг суди узоқ муддатга кечиктирилди - Ўзбекистон Бош прокурорлиги россиялик ш
23:30 - Ричард Баучер матбуот конференциясига ишчан кайфиятда келмади

Бугун, 9 августда Президент Ислом Каримов АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучерни қабул қилди. Расмий хабарга кўра, учрашувда икки томонлама манфаатли алоқалар, истиқбол ва режалар хусусисида сўз борган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан ўтказилган сухбат мавзуи хам Ўзбек Америка алоқаларининг ахволидан четга чиқмаган.

Аввалги хабаримизда айтилганидек, тушлик маҳали ўтказилган бир учрашувда Баучер нодавлат, нохукумат ташкилотлари, хуқуқ химоячилари ва мухолифат вакилларига Ўзбекистон ва АКШ ўртасида яқин истиқболдаги муносабатларнинг қандай бўлишидан катъи назар бу секторни қўллаб-қувватлашда давом этишини, ноҳукумат ташкилотларнинг муаммоларини президент Каримовга етказажагини айтганди.

Тошкент вақти билан соат 19га АҚШнинг элчихонасида Ричард Баучернинг матбуот конференцияси ҳам режалаштиррилганди. Каримовнинг ҳузуридан бу ерга келишини кутган 60га яқин журналистлар, уларнинг ичида “Ҳаракат” журналининг ҳам мухбири бор эди, Каримовнинг Баучер билан учрашуви 1 соат ўрнига 2,5 соатга чўзилганини эшитиб, америкалик меҳмонни интизорлик ва умидворлик билан кутдилар.

Аммо кечикиб келган Ричард Баучернинг ўта ёмон кайфиятиёқ ҳамма нарсани аён қилди: Учрашувда АҚШ-Ўзбекистон алоқаларига оид бирон ижобий ўзгариш бўлмаган.

Меҳмон расмий хабарларга ҳамоҳанг равишда қисқагина ахборот бериб, Оқсаройдаги учрашув тафсилотларига тўхталиб ўтирмади. Журналистларнинг турли мавзулардаги саволларига баъзан қисқа, баъзан қўрс жавоблар бериб, конференция залини тарк этди.

Ҳарқалай, Ричард Баучернинг "тарвузи қўлтигидан тушиб" келганини унинг аксарият саволларга "билмайман", "йўқ" сингари нодипломатик беўхшов сўзлар билан жавоб қайтаришидан ҳам билса бўларди. Масалан, Юнайтед Пресс Интернейшнл мухбирининг “Икки давлат ўртасидагги муносабатларда ўзгариш бўладими?” мазмунидаги саволига “Билмайман”, бошқа бир мухбирнинг “Ноҳукумат ташкилотларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда бирон ўзгариш кутиш мумкинми?” саволига “Йўқ” деган жавоб берилди. Ўзбекистон радиоси мухбирининг “АҚШ Ўзбекистонда террористлар ва акромийлар каби гуруҳларни қўллаб қувватлар экан, масалага иккистандартли ёндошмаяптими?” деган саволига Ричард Баучер терроризмнинг дунё бўйича тан олинган ифодасини айтиш билан чекланди. Матбуот конференцияси 20-25 дақиқа давом этти.

21:00 - В Таджикистане скончался лидер Партии Исламского возрождения

В Таджикистане в среду на 60-м году жизни после тяжелой болезни скончался лидер Партии Исламского возрождения Таджикистана Саид Абдулло Нури, сообщили РИА "Новости" в политсовете партии.

Саид Абдулло Нури (Абдулло Саидов) возглавил партию в 1993 году. В июне 1997 года вместе с президентом Таджикистана Эмомали Рахмоновым Саид Абдулло Нури подписал Общее соглашение о мире в Таджикистане, положившее конец гражданскому противостоянию. В июле 1997 года – марте 2000 года он был председателем Комиссии по национальному примирению, созданной для реализации Общего соглашения о мире. Партия Исламского возрождения (ПИВТ) после Народно-демократической партии (президентской) и Компартии является третьей по количеству членов – более 25 тыс. членов. ПИВТ – единственная партия исламского направления, официально действующая на территории СНГ. //РИА «Новости»


20:30 - Дадахон Ҳасаннинг суди узоқ муддатга кечиктирилди

Бугун Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан ишини кўришни учинчи марта, бу гал узоқ муддатга - 5 сентябргача кечиктирди. Бу галги кечиктиришга 2 маслаҳатчидан бирининг касаллиги туфайли судга келмаганлиги баҳона бўлди.

Таъкидлаш зарурки, судда кузатувчи бўлиб иштирок этиш учун суд биноси олдида тўпланаётганлар сони ҳар гал тобора кўпаймоқда. Бугун аввалгисидан 2 баравар кўп одам келди: элчихоналар вакилларидан тортиб ҳофизнинг “Бирлик“ фаоли бўлган вақтдаги сафдошларию ҳуқуқ ҳимоячиларигача 50 нафардан ортиқ кишини санаш мумкин эди. Суд шаънига эътирозли шиорлар айтиш ҳам бўлди.

Ўзбекистон Бош прокурорлиги россиялик шерикларидан мамнун

Ўзбекистон Бош прокурорлиги Андижон воқеаларига дахлдорликда айбланган ва ўзбек томони илтимосномаси билан Россиянинг Иваново шаҳрида қамоққа олдирилган 14 ўзбек фуқаросини Каримов режимига бериш тўғрисидаги Россия томони қароридан мамнунлик изҳор қилди. Бош прокурорлик матбуот хизмати даъвосига кўра, қамоққа олинганлар “акромийлар“ бўлиб, Андижон исёнчиларига молиявий мадад бериб туришган эмиш (бу ҳақда Бош прокурликнинг “далил-асос“лари билан танишмоқчи бўлсангиз, www.press-uz.info сайтига киринг).

Айтиш керакки, Россия прокуратураси шундай қарор қабул қилган бўлса ҳам, ҳали ўзбекларни ўзбек режими қўлига бериш масаласи тўла ҳал этилган эмас. Охирги қарорни суд бериши керак. Ҳуқуқ ҳимоячилари Москвада прокурорликни ва турли мамлакатлардаги Россия элчихоналарини пикет қилиб, бу қарорни ўзгартиришг учун ҳаракатларини давом эттириш ниятидалар.

16:00 - Ричард Баучер ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари билан учрашди

Ҳозиргина АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Ричард Баучер аввалдан махсус таклиф қилинган 28 нафар ноҳукумат ташкиллотларининг вакиллари ва мухолифатчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашув бошланиши биланоқ, у ерда 4 кишига сўз берилиши маълум бўлди. Ричард Баучер ва АҚШнинг элчиси Жон Пурнел билан биргаликда саҳнада ўтирган нотиқлар - “Бирлик” партиясининг Бош котиби, “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят, Ногиронлар жамиятнинг раиси Ойбек Исоқов, Бухоро ва Самарқанддаги кенг оммага унчалик таниш бўлмаган ноҳукумат ташкилотларнинг раҳбарлари эди.

Йигилишни бошқарган элчи Жон Пурнел биринчи сўзни Васила Иноятга берди.

У Ўзбекистондаги умумий аҳвол, мухолифат партиялари ва ноҳукумат ташкилотларга бўлаётган ёппасига тазйиқлар, уларни рўйхатга олмаслик учун қилинаётган урунишлар, ўзга фикрловчиларнинг қамалишлари ҳақида гапирар экан, ноҳукумат ташкилотлари ва мухолифат партиялари ҳам мавжуд шароитдан унумли фойдалана олмаётганлари, баъзи ҳолларда пассив қолаётганлари, ҳукуматнинг босимларига етарлича қаршилик кўрсатилмаётганини ҳам тилга олди. Бу йўналишда “Бирлик” қилаётган баъзи қадамларни тилга олди, Ғарб давлатлари ва АҚШдан кутилган даражада ёрдам бўлмаётганини таъкидлади.

Бошқа нотиқлар асосан ўз ташкилотларининг фаолиятига оид қийинчиликлар, ҳукуматнинг босимлари, ҳақида гапирдилар. Ойбек Исоқов ҳатто ногиронларнинг муаммолари билан шуғулланаётган ташкилотларнинг кўпчилиги ёпиб бўлинганлигини афсус билан тилга олди.

Вақт чегаралангани туфайли мунозарачи сифатида гапириш учун ҳам 4 кишига сўз берилди. Булар Нигора Ҳидоятова, Суръат Икромов, Шуҳрат Ғаниев ва Тошпўлат Йўлдошевлар эди. Нигора Ҳидоятова асосан Эрон ва Россиядан дунёга қандай таҳдидлар келаётгани ҳақида, Суръат Икромов ўзи ҳимоячиси бўлган Дадахон Ҳасан устидан олиб борилаётган адолатсиз суд ҳақида гапирди. Бухорорлик Шуҳрат Ғаниев ўзи бошқариб келаётган “Гуманитар ва ҳуқуқий масалалар жамиятининг” регистрацияси бекор қилинганини, вилоятда демократ руҳли килиларга босим ортиб бораётганини билдирди.

Қисқача гапирган Ричард Баучер бу учрашув ва нотқлардан олинган маълумотлар ўзи учун фойдали бўлганини, у бугун уларни президент Каримов билан учрашув чоғида тиллга олажагини ва Ўзбекистон ҳукумати билан муаммолларни ҳал этиш йўналишида иш олиб боражакалрини сўзлади.

“Эрк” партиясининг раиси Самад Мурод Қашқадарёда бўлганлиги сабабли учрашувда қатнашолмади.

13:30 - АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Ричард Баучер Ўзбекистонга келди

Бугун, 9 августда АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Ричард Баучернинг Тошкентга келгани аниқ бўлди. Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги борди-келди амалда тўхтагандан сўнг бундай юқори мартабали дипломатнинг ташрифи йирик воқеадир. Айрим манбаларга кўра, Каримов бу меҳмонни норасмий равишда шаҳар четидаги резеденциясида қабул қилармиш. Тушлик вақтида эса жаноб Баучер ўзбекистонлик бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари билан учрашувни режалаштирган.

Кечқурун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида меҳмон ташриф якунларига доир суҳбат ўтказади. Кўпроқ Давлат департаментининг матбуот воизи сифатида танилган бу меҳмон шу йил февраль ойидан бери Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисидир.

Ўзбекистонлик бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар бир неча кундан бери улар муҳим учрашувга таклиф этилажаклари хусусида огоҳлантирилган бўлсалар ҳам, учрашив қай даражадаги меҳмон билан бўлиши ҳақида мъълумот олмаган эдилар. У ерга "Ҳаракат" мухбири ҳам чақирилган.

Янги муфтийга рутба муборак бьлмаяпти!

Кеча, 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг уламолар кенгаши мажлисидан сўнг идорада саросималик ҳукм сурарди. Соғлиги ёмонлиги важ қилиниб, ишни топшириш ҳақида аризаси олинган муфтий Абдурашид қори Баҳромовнинг тарафдорлари, диний идоранинг эски "хўжайинлари" тепадан келган буйруққа тил тишлаб овоз бердилар-да, мажлисбан сўнгра норозиликлариини яширолмадилар. Буйруқда шу пайтга қадар Самарқанд вилояти имом-хатиби бўлиб ишлаб келган Усмон Алимовнинг муфтий этиб тайинланиши кўрсатилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг номини очикламасликни сўраган ходими таъкидлашича, муфтийликка даъвогарлар кўп эди. Ҳатто Президентнинг суҳбатидан ўтиб, бу лавозимни кабул килишга тайёр турган Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар Турсунов ҳам, ҳали соғлиги отниқидай бўлган собиқ муфтий ҳам бу кутилмаган қарор қаршисида ожиз қолди. Ўша манбанинг таъкидлашича, гарчанд мамлакатда муфтий шариат ахкомларидан кўра Президентнинг карорларига кўпрок бўйсунса-да, бу мартаба "топиш-тутиш", "ёғлилик" нуқтаи назаридан нефть-газ вазиридан кам эмас.

Президентнинг атрофидаги манбаларнинг фикрича, Абдурашид қорининг соғлиги туфайли ишдан кетиши (бунинг устига ўз аризаси билан) баҳона халос. Асл сабаб - Қуръон тиловатидан ва Ўзбекистон ҳукуматининг “кўғирчоги“ бўлишдан бошқа ишга ярамаган собиқ муфтий шу “қўғирчоқлик“ни ҳам ёлчитиб бажаролмаган, “нозик учрашувларда қовун тушириб турар“ экан.

Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (8 aвгуст, сешанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1226,63 сўм; 1 EВРО = 1579,53 сўм; 1 рубль = 45,82 сўм.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1227 сўм ва харид қилишда 1230 сўм; 1 EВРO = сотишда 1567 сўм ва харид қилишда 1587 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2290 сўм ва харид қилишда 2320 сўм.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону