01 August 2006
03:00 - 18:00 - Дадахон Ҳасан нимада айбланмоқда? - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (1 aвгуст, сешанба маълумоти) 12:00 - ББС ва Озодлик “Бирлик”дан аламини Дадахон Ҳасандан олишмоқда
18:00 - Дадахон Ҳасан нимада айбланмоқда?

“Иши“ Тошкент шаҳар жиноий ишлар судига оширилган ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасанга Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) томонидан жуда оғир айблар қўйилган. Улар ҳақида аникроқ тасаввур бериш учун МХХ терговчиси томонидан тузилган айблов хулосасининг бош (тавсиф-асослантириш) қисмини келтирамиз (айблов хулосаси Дадахон Ҳасан ҳимоячиларидан олинди). Матн бир оз таҳрир қилинган.

«Айблов хулосаси

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми, 159-моддаси 3-қисми “б“ банди ва 244'-моддаси 3-қисми “а“ банди билан айбланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ҳасанов Дадахон Шокир ўғлига нисбатан очилган 24-сонли жиноят иши юзасидан

Мазкур жиноят иши иш юритувимда бўлган фуқаро Қутлиев Жамол Хотамович ва Аҳмедов Ҳазратни (яқинда 7 йил ва 4 йилга қамаб юборилган мухолифатчилар, - “Ҳаракат“) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “б“ банди, 244'-моддаси 3-қисми “а“ банди ва 244"-моддаси 1-қисми билан айблаш ҳақидаги 101-сонли ҳамда Саидов Насрулла Абдуллаевич (вазиятни англаб, кочишга улгурган мухолифатчи, Ўзбекистон Олий СЛветининг собиқ депутати, собиқ “Эрк”чи – “ҲаракатҲ) ва бошқаларга нисбатан очилган 6-сонли жиноят ишларидан ажратилиб, 2006 йил 14 апрель куни иш юритувимга олинган эди.

Ушбу жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қуйидагилар аниқланган. 2005 йил 9 ноябрь куни МХХ Бухоро вилоят бошқармасининг Fиждувон туман бўлинмасига фуқаро Авезов Хусниддин Сайфиевич (ёки унинг ўзи МХХ айғоқчиси, ёки МХХ шундай қилишга мажбур қилган, - “Ҳаракат“) ариза билан мурожаат қилиб, у аризасида шу, 9 ноябрь куни Зарафшон - Fиждувон йўналиши бўйича ўзининг бошқарувида бўлган “Форд“ русумли (давлат рақами 21 Е 8200) автомашинасида 12 нафар йўловчи билан кетаётган вақтда (Фозилбек қўргонидан 10 км масофа ўтгандан сўнг) ҳайдовчининг орқасидаги ўриндиқда ўтирган йўловчи Аҳмедов Ҳазрат унга мурожаат қилиб, автомашинадаги аудиомагнитофонга ўзида бўлган бир дона аудиокассетани қўйиб эшиттиришни сўраган. Шундан сўнг Авезов Хусниддин ушбу аудиокассетани автомашинасидаги аудиомагнитофонга қўйиб эшиттирганда, унинг аввалида қўшиқ (Дадахон Ҳасаннинг “Андижонда қатли ом“ бўлганлиги тўғрисидаги қўшиғи, - “Ҳаракат“), кейин эса номаълум аёл кишиларнинг Андижон шаҳридаги 2005 йил 13 май воқеалари бўйича даъват қилувчи овозлари бўлган ва буни аризасида маълум қилиб ўтган.

Фуқаро Авезов Хусниддиннинг аризасига асосан фуқаро Аҳмедов Ҳазрат МХХ Бухоро вилоят бошқармасининг Fиждувон туман бўлинмасига келтирилиб, ундан аудиокассетани такдим қилиш сўралганда, Ақмедов Ҳазрат аудиокассетани, қўрққанидан, фуқаро Авезов Хусниддин бошқарувида бўлган “Форд“ русумли автомашинанинг ўриндиқлари орасига яшириб қўйганлигини билдирган. Шунингдек, фуқаро Авезов Хусниддин Қутлиев Жамолнинг уйидан топиб олинган 2 дона LG русумли аудиокассетадаги қўшиқларни ижро этган ижрочининг овози ва нутқи Ҳасанов Дадахонга тегишли эканини тасдиқлаган.

Жиноят иши бўйича 2006 йил 12 апрель куни фуқаро Дадахон Ҳасановнинг уйи (Тошкент шақрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Шукур Бурхонов номли маҳаллада, Садаф кўчасида жойлашган 31-уй) тинтув қилинганда, бу ердан, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги экспертлар гуруҳининг 2006 йил 15 майда чиқарган 7-сонли хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси президентини омма олдида хақоратлаш ва унга тухмат қилиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ва қонуний равишда сайлаб қўйилган, тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш ва фуқаролар тотувлигини бузиш, тухматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатишга қаратилган фикрлар, қарашлар, сўзлар ёзилган, “Инқилобим менинг“ деб номланган 6 дона қўлёзма, шу қўлёзмаларнинг тикилмаган ҳолдаги варақлари, “Это было в Андижане“ деб номланган, 17 варақдан иборат Интернет хабарларидан олинган кўчирмалар, “Бирлик“ партиясининг 1992–1993 йиллардаги чиқишлари, Ўзбекистон Республикасида норасмий бўлган “Озодлик“ радиосидаги интервьюлари, суҳбатлари, савол-жавоблари ва ашулалари ёзилган 41 дона аудиокассеталар топиб олинди...»

Шундай қилиб, Ўзбекистон ЖКнинг Дадахон Ҳасан айбланаётган 158-моддасининг 3-қисми уни 5 йилгача, 159-моддаси 3-кисмининг “б“ банди 10 йилгача ва 244'-моддаси 3-кисмининг “а“ банди 3 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутади. Ҳуқуқшунос кузатувчилар фикрича, маъмурларнинг ҳозирча ҳофизга эркинлик бериб қўйганликларига учмаслик керак. Бу - ўзига хос найранг. Ҳукуматнинг асл мақсади машҳур ҳофизни боқаларга ибрат бўлсин дея жазолаш..

Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (1 aвгуст, сешанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1226,74 сўм; 1 EВРО = 1566,06 сўм; 1 рубль = 45,65 сўм.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1227 сўм ва харид қилишда 1230 сўм; 1 EВРO = сотишда 1567 сўм ва харид қилишда 1587 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2290 сўм ва харид қилишда 2320 сўм.

Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1220 сўм ва харид қилишда 1235 сўм.

12:00 - ББС ва Озодлик “Бирлик”дан аламини Дадахон Ҳасандан олишмоқда

Бу икки радиодаги ўзбек хизмати ходимларининг Миллий Хавфсизлик Хизмати контроли остида ишлаши, ББСнинг ходими Паҳлавон Турғуновни эса тўғридан тўғри МХХ билан алоқаси борлиги хусусидаги шубҳаларини билдираётган “Бирлик” Партиясияга яқин сайтлардан аламзада бўлган ўша ходимларни тушуниш мумкин. Бечораларнинг алами ичида. “Бирлик” раисининг бу радиоларда чиқишни чеклаб қўйиш билан алам олайлик дейишса, унинг ўзи бу радиоларда чиқишни ўзига эп кўрмасди. “Бирлик”ни тилга олмай дейишса, бу - қилиш қийин бўлган иш. Чунки у Ўзбекистондаги асосий куч.

Шу кунларда улар аламларини Дадахон Ҳасандан олиб, бу ҳофизнинг судланишига боғлиқ хабарларида Дадахон Ҳасанни шахс сифатида таърифлашга етарлича жой ажратсалар ҳам, унинг “Бирлик” асосчиларидан эканлигини айтишни “унутишмоқда”. Ваҳоланки, бу радио ходимларининг асос мақсади “Бирлик” сўзини ишлатишдан қочиш.

Кўпчилик биладики, Совет замонида Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагида, табиий, Тошкентда ҳам, “Куч бирликда” шиори ёзилган плакатлар осилган бўларди. “Бирлик” тузилигандан кейин бу плакатлар йўқ бўлди. Совет КГБсининг анъаналарини давом эттиришга ҳаракат қилаётган ББС ва Озодикнинг ўзбек хизмати ходимларининг орзуси ҳам ўша-ўша: ўзбек тилидан “бирлик” сўзини, Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасидан эса “Бирлик” тушунчасини йўқотиш.

Буларнинг ўзи йўқ бўлиб кетса кетадики, “Бирлик”ни ҳеч ким йўқотолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону