29 July 2006
03:00 - 21:30 - Бек Тошмуҳамедов: Абдураҳим, АҚШ Конгрессида Ҳизбуллоҳни “цитировать” қилма! 20:00 - Ўзбекистонда сиёсий айблар билан қамашлар кучайтирилади - “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ хусусийлаштирилади - Ёшги
21:30 - Бек Тошмуҳамедов: Абдураҳим, АҚШ Конгрессида Ҳизбуллоҳни “цитировать” қилма!


Бу хабар - хабар ҳам эмас, Абдураҳим Пўлатнинг ҳикоясидир.

“Бир неча кун аввал сайтимизда 15 йил олдин бўлган воқеаларни, хусусан, АҚШ Давлат Департаментининг Котиби Жеймс Бейкер Тошкентга келганда биз мухолифатчилар билан учрашганини эслар эканман, “Бирлик”нинг ўша пайтдаги раисдошларидан Бек Тошмуҳамедов тўғрисида ҳам ёзган эдим. Шуни айтиш керакки, Андижон воқеаларидан аввал у киши билан тез-тез телефонда ҳам гаплашиб турардик. Кейинчалик, турли сабаблар билан гаплашолмадик. Бугун у кишиги телефон қилдим ва бир оз гаплашдик.

Бек ака дарҳол: “Ҳали ҳам мухолифат ичидаги урушлар давом этмоқда шекилли, бир гаплар эшитдим. Нима бўлди ўзи?” дедилар. Демак, Хельсинки Комиссиясидаги воқеалар етарлича тарқалибди. Бундан хурсанд бўлдим ва Комиссиянинг мажлисида бир одамнинг “Биз ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларни Оллаҳ номидан ўлимга юборсак, кетабиришлари керак” деган сўзларини такрорлаганимни айтиб, “Бек ака, Сиз нима деб ўйлайсиз, бу кимнинг сўзлари бўлиши мумкин?” деб сўрадим. Бек аканинг жавоби: “Ҳизбуллоҳ ёки Ҳамасники. Нима қиласан Конгрессда уларнинг гапини цитировать қилиб, кел муҳимроқ нарсаларни гаплашайлик”.

Бу сўзлар ўзимизнинг қўлбола бинладенимиз - “Эрк”нинг собиқ раиси томонидан айтилиб, шу номли газетади эълон қилинганини айтганимдан кейин нима бўлганини гапириб ўтирмайман, чунки бу каби шоклар одамда ҳар куни бўлавермаса ҳам, ҳар ҳолда, кўпчилик шок нима эканлигини яхши тушунади. Эркчи “демократ”нинг шу кунларда ёзилган мақоласини “цитировать” қилиб ўтирмадим, чунки Бек ака хали халқимизга керак одам.

20:00 - Ўзбекистонда сиёсий айблар билан қамашлар кучайтирилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1-ярми якунларига бағишлаб 19 июлда ўтказилган мажлисидан сўнг вилоят ҳокимликлари, вазирликлар ва бошқа идораларда ҳам уларнинг ўтган 6 ойдаги фаолиятига оид мажлислар бўлмоқда. Кеча, 28 июлда шундай мажлис Ўзбекистон Бош прокурорлигида бўлиб ўтди.

ЎзА агентлигининг хабарига кўра, прокурорлар мажлисида хизмат вазифасини яхши бажармаган салкам 74,5 минг мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилганлиги, “диний-экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга оид фаолиятни (ўқинг: сиёсий айбларга йўйиб, қамашларни) янада кучайтириш, бу жараёнда жамоатчилик имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлиги“ қайд этилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ хусусийлаштирилади

2006–2008 йилларда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш дастурига биноан “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ авиакомпанияси хусусийлаштирилади. Бунда авиакомпания акциялари назорат пакетининг 51 фоизи давлат ихтиёрида сақланади, қолган 49 фоизи сотилади.

Ҳукуматнинг бу ва жуда чекланган миқдрда бўлса ҳам ерни хусийлаштириш хусидаги қарори оғир иқтисодий вазиятдан чиқиш учун апил-тапил чоралар қидирилаётганининг далиллардидир. Аммо кенг кўламли дастур йўқлиги, энг муҳими, бу чоралар сиёсий ислоҳатларсиз олиб борилмоқчи бўлгани, мавжуд ҳокимият бор экан, мамлакатимиз боши бер кўчадан кетаберишини кўрсатади.

Ёшгина йигитча - қалбаки пул ясашнинг моҳир устаси

Ўзбекистонда қалбаки пул ясаб, Жиноят кодексининг 176-моддаси билан қамоққа тушганлар сони оз эмас. Куни кеча улар сафига Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи Аслиддин Қиличов ҳам қўшилди. Бу моҳир ёшгина йигитчанинг ясаган 1000 сўмликлари ростакамидан деярли фарк қилмаган. Уларнинг асосий “нуқсони“ серия ва ракамларининг бир хиллиги, холос.

Аслиддин пулларини амакиси Жамол Қиличовга улар номиналининг 30–40 фоизи ҳисобида ўтказиб келган. Қашқадарё прокурорлиги ходимларининг “Ўзбекистон“ телерадиоканали мухбирига айтишларича, улар Аслиддиннинг уйидан ҳам бир неча юз 1000 сўмлик қалбаки пулларни топишган. Лекин 1000 сўмликларни ясашда Аслиддин қандай усул (ёки усуллар) қўлланганлиги сирини очишмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону