27 July 2006
03:00 - 23:30 - Покистонга ҳаво қатнови - Ўзбекистондан булбуллар кетди 20:30 - Мурод Жўраев яна қамоқда ўтиради, собиқ эркчилар хурсанд 19:00 - “Бирлик” лидерининг Хельсинки Комиссиясидаги нутқи сайтимизда 18:00 - Ёдгор
23:30 - Покистонга ҳаво қатнови

Ўзбекистон билан Покистон ўртасида бевосита ҳаво қатнови йўлга қўйилди. Шу муносабат билан Покистоннинг Лаҳор шаҳрида тақдимот тадбири бўлгани ҳақида “Жаҳон“ ахборот агентлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистондан Покистонга эндиликда атиги 2 соатда етиб бориш мумкин. Айни вақтда Покистон томонидан Ўзбекистон фуқароларига виза бериш тартиби ҳам соддалаштирилган.

Ўзбекистондан булбуллар кетди

Булбуллар навоси ўрнига энди Тошкентимиз четларида ва бошқа жойларда бойўғли ва уккиларнинг беўхшов овозларини эшитиш мумкин. Айниқса, олақанот (афғон майнаси) юрт учун бало бўлди. Агар бойўғли ва уккилар чиқинди тўкиладиган жойларда каламуш ва сичқонларни овлаш билан кун кўрса, олақанот учун ҳамма нарса - емиш.. Булбул, қизилиштон, синчалак каби беозор қушларни йўқ қилган нарса, бир томондан, шу олақанот бўлса, иккинчи томондан, атроф муҳитнинг ифлосланиб кетганидир.

Овчилик жамиятлари маълумотларига қараганда, Ўзбекистондаги олақанотлар сони республика аҳолиси сонига яқинлашиб қолди. Емишни пайқагач, бир-бирини чақириб, мўр-малаҳдай ёпириладиган, ўзбек деҳқонларига катта зарар келтираётган бу қушларнинг зарари ҳақида кўп гапириляпти. Унинг дастидан гилосзор, узумзор, анжирзор ва бошқа боғлар омон қолмаяпти. Энди гал полиз экинларига келди.

Яқинда Наманган вилоятидаги Янгикўрғон туманида бўлиб қайтган журналистнинг “Ҳаракат“ мухбирига айтишича, у туманнинг Поромон қишлоғида шундай воқеанинг устидан чиқибди: Зойиржон деган бир деҳқон эрта баҳордан тиним билмай, тонна-тонна ўғит солиб, не умидлар билан етиштирган помидорлари ранг олиб, сотиш учун узиладиган кунлар яқинлашганда, томорқа ичкарисига кирса, олақанот чўкилайверганидан суви оқиб кетган помидорларни кўриб, хушидан кетибди. Воқеадан хабар топиб бу ерга тўпланганлар орасида бўлган агроном яроқсиз ҳолга келган помидорларни заводга арзон баҳога бир амаллаб ўтказиш мумкинлигини, бошқа жойларда аҳвол яна ҳам бадтар эканини айтиб, хонадон эгаларига тасалли берибди.

Лекин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг олақанотларни йўқотиш тўғрисида бундан 2 йилча муқаддам қабул қилган, лекин қоғозда қолган қарорини ҳисобга олмаганда, ҳукумат афғон майналарига қарши амалий ва самарали чоралар кўришга шошилаётгани йўқ.

“Эртадан кечгача қағиллайвериб, асабларни чарчатадиган майналар булбулларни қувиб юборди, - деб ёзади ҳафталик “Hurriyat“ газатаси 26 июль сонидаги “Яна булбул қайтармикан?“ сарлавҳали мақоласида ва уни шундай якунлайди: ...Биз, инсонлар она табиат ҳукмдори эмас, балки фарзандлари эканимизни унутиб қўйгандаймиз. Булбуллар эса ҳукмдорларни ёқ тиришмайди.“ Дарвоқе, газета мухбирининг ҳам бошига булбулларнинг куни келмасмикан? Қайси ҳукмдорларга шама қилмоқда у ўзи?

20:30 - Мурод Жўраев яна қамоқда ўтиради, собиқ эркчилар хурсанд

Бугун Мурoд Жўрaeвнинг суди охирига етди. Биз олган маълумотга кўра, Мурод Жўраевга 2006 йил 11 янвaридaн 2006 йил 30 мaйгaчa Oлмaлиқ шaҳридaги қамоқхонада ётган дaвридa oлти мaртa интизoм вa ўрнaтилгaн тaртиблaрни бузди, дeб қўйилган aйблoвлaрнинг бирoртaси ҳaм суд мaжлислaри дaвoмидa ўз исбoтини тoпмaгaн бўлса ҳам, унга яна 3 йил-у 2 oй қaттиқ тaртибли қaмoқхoнaдa сaқлaш жaзoси берилди.

Суд бир тoмoнлaмa, фaқaт Мурoд Жўрaвни aйбдoр дeб тoпиш вa уни жaзoгa тoртиш мaқсaди билан ўткaзилгани кўриниб турарди. Чaқирилгaн гувoҳлaрнинг қaрийиб ҳaммaси ўзлaри кўргaзмa бeргaн вoқeaлaргa тўғридaн тўғри вa бeвoситa гувoҳ бўлишмaгaн. Улар Мурoд Жўрaeвни қaмoқхoнa тaртиблaрини бузгaнликдa айблаб, қaмoқхoнa мaъмуриятининг ўзи рaсмийлaштиргaн ҳужжaтлaргa aсoслaниб гувoҳлик бeришган. Бундaн тaшқaри гувoҳлaрнинг кўпчилиги бир хил вoқeaлaр aсoсидa гaпирa туриб, ўзлaри билмaгaн тaрздa бир бирлaрини инкoр этиб, кўргaзмaлaрдa кaттa тaфoвутлaргa йўл қўйишган. Ушбу ҳoлaтллaргa суднинг эътибoрини қaрaтгaн ҳимoячи Суҳроб Исмoилoв вa судлaнувчи Мурод Жўрaeвнинг эътирoзлaри вa суд тeргoвини тўлиқрoқ вa янгидaн ўткaзиш бўйичa илтимoснoмaлaри суд тoмoнидaн aсoссиз рaвишдa рaд этилган, судя И.Нoёбoв рaддиялaрнинг сaбaбини тушунтиришдaн бoш тoртган.

Суд адвокатнинг сўрoқ қилингaн гувoҳлaр билан сўрoқ қилинмaгaн гувoҳлaрни aлoҳидa сaқлaш бўйичa мaжбурият бaжaрилмaганлиги, судя сoaтлaб М.Жўрaeв сaқлaнгaн Oлмaлиқдaги 64/45 сонли қамоқхона бoшлиғи пoлкoвник М.Мирсaлимoвнинг хoнaсидa қoлиб кeтишини суднинг хoлислигигa вa бeтaрaфлигигa мoнeлик қилувчи ҳoлaт дeб бaҳoлaш кeрaк, дeгaн эътирoзлaригa ҳaм пaнжa oрқaсидaн қaрaб, улaргa жиддий эътибoр бeрмaбди.

Мурод Жўраевнинг адвокати ҳукмни қўлигa oлгaнидaн кeйин (бу 2-3 кун ичидa амалга ошса керак), ушбу нoқoнуний вa aдoлaтсиз ҳукм юзaсидaн aпeлляция тaртибидa Тoшкeнт вилoяти жинoий ишлaр бўйичa судигa шикoят қилишни рeжaлaштирмoқдa.

Эслатиб ўтиш керакки, Мурод Жўраев Қашқадарёлик бир гуруҳ ёшларни Ўзбекистон Олий Советидаги эски таниши, “Эрк” партисининг раиси Салай Мадаминовнинг таклифи билан 1993 йил охирларида тижорат ишларини ўргатиш мақсадида Туркияга юборган. Аммо, эркчилар уларни террор ишларидан дарс бериб, Ўзбекистонга қайтаришган. Улар дарҳол қўлга олингач, Олма-Отада яшаётган Мурод Жўраев Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан ўғирлаб келинган ва узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган. Қамоқ муддати битган бўлишига қарамасдан Ўзбекистон ҳукумати бугунгига ўхшаш судлардан фойдаланиб, уни қамоқдан чиқартирмаяпти.

Масаланинг қизиқ жойи шундаки, гўёки террорга ўргатилган ёшларнинг ўзи ҳамда “Эрк” партияси ёшлар қанотининг раҳбари, ўша замонларда Салой Мадаминовнинг портфель ташувчисими ёки адютантими бўлиб юрган, хизмат лавозимига кўра айнан ўша “террорист ёшлар” билан иш олиб борган, 1995 йил бошида ёшлар лидери сифатида Салой Мадаминов билан биргаликда Истанбулдан расман Вашингтондаги бир Конференцияга келган Паҳлавон Турсунов, 1995 йилнинг ўрталарида кутилмаганда Ўзбекистонга қайтиб борган ва зудлик билан аввал Каримовнинг энг ишончли газеталаридан бири “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига, сўнгра, ББС радиосига жойлаштирилган. Фақат Ўзбекистондаги реалликни билмайдиган ББС раҳбарларигина бу ерда МХХнинг қўли йўқлигига ишониши мумкин. Кўпчиликнинг фикрига кўра эса, айнан шу “паҳлавон”нинг ўзи Қашқадарёлик ёшларни Ўзбекистон органларига тутиб берган бўлса керак.

Шу сабабли ҳам МХХ Мурод Жўраевни қамоқдан чиқармайди. Агар у қамоқдан чиқса, анчагина салойларнинг (яъни 53-54-чиларнинг) қандай паҳлавонлиги очилиб қолиши муқаррар.

19:00 - “Бирлик” лидерининг Хельсинки Комиссиясидаги нутқи сайтимизда

“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат тарафидан АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида берилган баёнот матни инлиз тилида эди. Бугун шу баёнотнинг матни “Ҳаракат” таҳририяти томонидан русчага компютер программаси ёрдамида таржима қилинди ва сайтимизга қўйилди. Ўзбекчага таржима қилувчи программа қўлимизда бўлмагани учун, баёнотнинг ўзбекча матнини тайёрлай олмадик.

Абдураҳим Пўлатнинг “Ўзбек мухолифати тарқоқ, шундай бўлса ҳам курашини давом эттирмоқда, аммо Ғарбдан ёрдам йўқ” номли мақоласи билан сайтимизнинг Бош саҳифасидаги “Ўзбекистонда сайловлар” рукнида танишиш мумкин.

Брифингда қатнашган Салой Мадаминов, Ғулом Умаров ва Марта Олкоттларнинг нутқларини инглизча матнлари “Ҳаракат” агентлигида бор. Биринчи икки кишининг нутқида бирор одамни қизиқтириши мумкин бўлган нарсанинг ўзи йўқ. Шу сабабли уларни таржима қилиб сайтга қўйишнинг маъноси йўқ деб ҳисобладик. Уларнинг нутқини бирон бир қиймати бўлса, уларнинг ўзлари уларни эълон қилишсин. Ўшанда ҳар ким фикримизнинг тўғрилигини ўзи кўрган бўларди.

Марта Олкоттнинг нутқи эса яқинда сайтимизда эълон қилинади.

Хельсинки Комиссиясидаги брифинг ҳақида 25 июлда оператив хабар берарканмиз, йиғилиш собиқ “эрк”чилар тарафидан жанжалга айлантирилмоқчи бўлганини тилга олган эдик. Абдураҳим Пўлатнинг айтишича бунга унинг баёнотидан ҳам кўпроқ, савол-жавоб пайтида айтган гаплари сабaб бўлган. “Бирлик” раиси ўшанда, хусусан, шундай депти: “Ғарбнинг ўзбек демократларига етарлича эътибор бермаётганининг сабабини, “Эрк” партиясининг Салой Мадаминов бошчилигидаги фракцияси қилаётган ишлардан ҳам қидириш керак. Мана бугун кўрганингиз каби, бу партия сайтларида Ғарбнинг яқинда маънавиятсизлик оқибати ҳалок бўлиши, фақат Ислом демократияга уйғун эканлиги, демакки, христианлик ва бошқа динлар демократияга уйғун эмаслиги ўзбек тилида ёзилади-да, бу ерга келиб, улар рус тилида айнан шу Ғарбдан ёрдам сўрайдилар. Маънавиятсизлик мана шунинг ўзидир. Бундай шароидта Ғарб бизга ишонадими? Йўқ. Қолаверса, Ғарбнинг бунга ишониш ишонмаслигидан қатъий назар, биз ўзимиз бундай маънавиятсизликка қарши курашишимиз керак. Биз ўз сафларимизни ўзимиз тозалашимиз керак ва биз, мана бугун ҳам бўлгани каби, тозалаш ишини олиб бормоқдамиз ва буни давом эттирамиз”.

Бундай шармандали аҳволга тушган Салой Мадаминов, Отаназар Орипов ва Сулаймон Муродовларни тушуниш мумкин. Улар Абдураҳим Пўлатнинг гапларидан биронтасига жавоб беришга қодир бўлмаганлари сабабли, уларнинг олдида икки йўл бор эди. Мардлик кўрсатиб, ўзини ўзи осиш ёки номардларча, бу мажлисни бозордаги лўлиликка айлантириш. Улар иккинчи йўлни танладилар.

Бундан бир неча йил аввал ҳам Вашингтонда бўлган бир йиғилишда, Салой Мадаминов ҳамманинг олдида Абдураҳим Пўлатга бақириб кетиб, шарманда бўлганини аввалги хабарларимизда айтгандик. Бу сафар Салой Мадаминов ўзини босишга ўрганганини кўрсатди. Бақирмади, aммо, Абдураҳим Пўлатнинг олдига келиб, у билан муносабатларини очиқламоқчи бўлди, унинг имо-ишоараси билан Отаназар Орипов ва Сулаймон Муродов ҳам “енгларини шимара бошладилар”.

“Мен бироз вақт бериб, улар воқеаларни муштлашишга қадар олиб боришларини кутсам бўларди, - дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи. - Дарҳол кўз олдимга Жанубий Корея ва Япония парламентларида бўлиб турадиган, яқинда Украина Радасида бўлган муштлашишлар келди. Бундай шармандаликни ўз уйимизда қилганимиз яхши” деган фикр остида мажлис раисидан узр сўраб, йиғилишни тарк этдим.

Тўғрисини айтса, собиқ “эрк”чиларни тушуниш ҳам мумкин. Чунки, ҳали одам боласини ҳеч ким бунчалик пасткашликда айблаб, фактлар билан шарманда қилмаган бўлса керак. Шу сабабли ҳам, бу мажлис ўзбек сиёсатчилигидаги муҳим воқеа сифатида тарихга киради.

Шуни алоҳида айтиш керакки, мен бу йиғилишдаги нутқимда 53-54-чиларга қўйилган айблар, демократик мухолифатнинг ҳамма кўзга кўринган лидерлари билан маслахатлашилгандан кейин, ўша минбардан айтилди. Қўрқмасдан айтиш мумкинки, 2006 йил 25 июнь куни ҳақиқий демократлар билан ҳизбу-таҳрир типидаги “ демократлар” ораси расман очилди.

Бундан буён мухолифатга келаётганлар, қайси тарафда бўлишларини аниқ белгилаб олишлари керак”.

18:00 - Ёдгор Турлибеков Жиноят Кодексининг тўрт моддаси бўйича сўроқ бермоқда

Шу йилнинг 16 июнида Қарши шаҳридаги уйидан қамоққа олиб кетилган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ёдгор ака Турлибековнинг иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари мавҳумлигича қолмоқда эди. Бу ҳақдаги оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларда Ёдгор акани режим айнан қандай жиноятларда айблаётгани айтилмаган.

Кеча "Эзгулик" жамиятининг баёнотига жавоб берган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тергов Бош бошқармаси бошлиғи Ў.Муҳаммадиев Ёдгор аканинг Жиноят Кодекси тўрт моддаси бўйича тергов бераётганини таъкидлади. ИИВ мулозимига кўра, Ёдгор ака 2005 йилнинг 16 февралида Қарши туманидаги Ю.Хушвақтов номли ширкат хўжалиги машина-тарактор паркини маъмуриятнинг рухсатисиз видео ва фототасвирга олиб, хўжалик раҳбари Т.Ҳақбердиевни қаматиш билан қўрқитиб, икки миллион сўм микдорида пул таъма килиб келган, 2006 йилнинг 15 майида хўжалик раҳбарини 500 АҚШ доллари олиб келиб бермаса, Интернетга мақола ёзиб қаматаман дейишгача борган эмиш.

Шундан сўнг 16 июнда Ёдгор аканинг Қарши шаҳар Казаков кўчасидаги уйи тинтув қилиниб, ашёвий далил сифатида компьютер, ҳар хил мақолалар ёзилган коғозлар, видео ва фотоаппарат олинган. Ашёвий даллиллар орасидан давлат ва ҳукумат шаънини булғовчи, сиёсатини бузиб кўрсатувчи мақола ва қораламалар топилган. Дастлабки тергов ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми билан айблов эълон қилган экан. Сўнгра гумондорга нисбатан биратўла ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат), 140-моддаси (Ҳақорат қилиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз килиш) сингари нормалар жалб қилинибди.

Ҳозирда тергов ҳаракатларини Қашқадарё вилояти ИИБ тергов бўлими терговчиси, капитан Тўлқин Ёрматов олиб бормоқда. Ёдгор ака, рецидивист жиноятчиларга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чора нормаси асосида, кучайтирилган назоратдаги Бухоро шаҳар изоляторлардан бирида сақланмокда. ИИВнинг конвой машиналари деярли ҳар куни Ёдгор акани ораси 150 км бўлган Бухородан сўроқ учун Қаршига олиб келадилар. Ҳуқуқ ҳимоячисининг уйидагилар, қариндошлари тўла изоляция қилиниб, чурқ этмаслик билан огоҳлантирилган, дейди мухбиримиз.

Ўзбекистонда камбағал тугул, бойга ҳам кун йўқ

Шу йилнинг май ойи бошида ҳибсга олинган қашқадарёлик машҳур тадбиркор, вилоятнинг олди мулти-миллионерларидан бири Тўлқин Сафаров устидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари кутилмаган натижаларни бермоқда. Вилоят Савдо палатаси раисига кўра, МХХнинг вилоят бошқармаси олиб бораётган сўроқлар жараёнида Тўлқин вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевга қарши кўргазмалар беришга бошлаган. Қарши шаҳридаги йирик "Осиё" бозори, Автомабилларнинг эҳтиёт қисмлари бозори ҳамда бир қанча йирик мажмуалар соҳиби бўлган бу шахс вилоятда "об-ҳаво"ни ўзгартирадиганлардан бири эди.

Расмий идоралар гарчанд Тўлкин Сафаровнинг қамоққа олинишини иқтисодий жиноятлар, коррупция ва солиқлардан бўйин товлаш билан боғлиқ деб иддао қилаётган бўлсалар-да, унинг қариндошлари тадбиркорнинг ҳибсга олиниши сабабини вилоят ҳокимини ҳақоратлашда, деб билади. Маълум бўлишича, шу йил 4-9 май кунлари Қарши шаҳрида ўтган Универсиада мусобақаларидан олдин вилоят ҳокими Зайниев тадбиркорларни чақириб, Президентнинг бу мусобақаларини тантанавор ўтказиш мақсадида "солиқ солган". Бундай солиқлар юкидан қадди букилган тадбиркорлар сингари Тўлқин ҳам асабларини жиловлай олмай, ҳокимни (отасининг касби гўрков бўлганини писанда қилиб – “Харакат”) "Бундан кўра отангнинг касбини қилмайсанми?!" деб ҳақорат қилган. Яна бир гуруҳ одамлар эса, Тўлқиннинг инқирозини вилоятда "назорат"ни тўла кўлга олган йўл Вилоят Қурилиши бошқармаси бошлиги Илҳом Асадов билан боғлайди, дейди мухбиримиз.

17:00 - Қўйлиқ бозори бозорқўми хизмат хонасида ҳибсга олинди

Кеча, 26 июлда Тошкентдаги йирик "Қўйлик буюм бозори" ( у расман “масъулияти чекланган жамият” деб аталади) раҳбари Фурқат Файзиев Тошкент шаҳар прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлимининг тезкор вакиллари томонидан йирик миқдорда пора олаётганида ҳибсга олинган. Унинг бозор ҳудудидаги хизмат хонаси муҳрланиб, бозор маъмуриятнинг бошқа ходимлари ҳам сўроқларга жалб қилинган.

Асли Самарқанд вилоятининг қадимий Карноб қишлоғидан бўлган Фурқат Қўйликдек катта бозорни бир неча йиллардан бери бошқариб келаётганди. Бир тарафдан ҳокимият, иккинчи тарафдан мафия билан алоқаларни яхши йўлга қўя олган бу йигитнинг беш-ўн кунда қутулиб чиқиши тахминланяпти. Ўзини бозор чиптачиси деб таништирган шахс: "Уларнинг касали пул-да, Фурқат нима қилишни яхши билади", деди мухбиримизга.

В Пакистане задержан узбек, подозреваемый в подготовке теракта

Пакистанские службы безопасности арестовали узбекского боевика «Аль-Каиды», подозреваемого в причастности к подготовке теракта у консульства США в Карачи в марте, в результате которого погибли четыре человека. Как сообщили местные власти, подозреваемый был арестован еще две недели назад в городе Вана. //Reuters

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону