13 December 2010
03:12 - Қирғизлардан кейин туркманча ножиддийлик: Нейтраллик мақоми қабул қилинган сана тантана қилинмоқда, у ерда Ўзбекистон вазири ҳам бор
Мамлакат ташқи сиёсатида нейтраллик мақоми қабул қилинганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтган дабдабали тантаналарда Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири Владимир Норов ҳам иштирок этди. Ашхободда уни қабул қилган Туркманистон раҳбари Қурбангули Бердимуҳамедов учрашув чоғида Ислом Каримов томонидан Форс кўрфазига коридор очиш ҳақидаги таклифни тилга олибди. Бу ҳақда Туркманистоннинг “Yashlik” телеканали мухбирлари маълум қилган.

Бир маҳаллар Қирғизистонга сафар қилган Туркия президенти Сулаймон Демирел мамлакатига қайтгач, журналистлар билан учрашуви чоғида “Яқинда мустақил бўлган бу мамлакат “Манас” каби нарсаларни ўйлаб топиб, унинг минг йиллик юбилейини нишонлаш каби ножиддийликлар билан овора” дегани Туркия матбуоти саҳифаларига чиқиб, катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Туркманистон ҳам ўша каби “ножиддийликлар” билан овора эканлиги кулгилидир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону