13 December 2010
02:27 - Сирдарёлик “диверсантлар” 10-12 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Шу ҳафтанинг жума куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан диверсияда айбланган ўспиринлар 10 йилдан 12 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Улар Тошкент-Гулистон темир йўлининг шпалларини ломлар билан қўпормоқчи бўлишган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаолларига кўра, ўспиринларнинг мақсади терроризм сифатидаги диверсия эмас, балки “замонавий” безорилик бўлган. Уларга нисбатан Темир йўл милицияси томонидан олиб борилган терговларда ваҳшиёна қийноқлар қўлланилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону