12 December 2010
20:10 - Кеча АҚШда, бугун Тошкентда Абдуманоб Пўлат вафотининг йигирманчи куни муносабати билан дуои фотиҳалар қилинди
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуманноб Пўлатнинг АҚШ пойтахти Вашингтон яқинида яшайдиган оиласи унинг оламдан ўтишининг 20 кунлиги муносабати билан кеча худойи ўтказди. Абдуманноб ва унинг акаси Абдураҳим Пўлатнинг оилалари иштирокида ўтказилган маросимга марҳумнинг баъзи яқинлари, жумладан, узоқ йиллардан бери АҚШда яшаб, “Америка Овози” радиосининг яратилишида муҳим роль ўйнаган Мирзапўлат Ҳакимий, Абдулла Чиғатой, Абдулкарим Барлос турмуш ўртоқлари билан қўшилишди.

Абдураҳим Пўлат укасининг руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилди.

Бугун Тошкентда, Абдуманноб Пўлатнинг ота-оналари сўнгги йилларида яшаган, ҳозир катта оиланинг фарзандларидан бири Абдумажид Пўлатнинг оиласи яшайдиган уйда ҳам шундай маросим ўтказилди. Унда Абдуманноб ва унинг турмуш ўртоғи Шоҳиданинг яқин қариндошлари иштирок этишди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону