12 December 2010
17:35 - Ислом Карим: Ўзбекларнинг қирғин қилиниши - Қирғизистоннинг ички иши
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатлар раҳбарларининг Москвада бўлиб ўтган мажлислари ҳақида тарқатилган хабарлар ўта умумий шаклда бўлиб, бу икки йиғилиш навбатдаги расмиятчилик эканлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг яқинда Остонада ўтказилган ЕХҲТ саммитига бормасдан Москвага келишининг сабаби - Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойга шахсий ҳурматсизлигини намойиш қилиш эканлиги ҳам яққол кўриниб қолди.

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги Москвадаги йиғилишлар ҳақида хабар берар экан, урғуни Ислом Каримнинг КХШТ мажлисида айтган гапларига беради ва унинг қўйидаги сўзларини келтиради:

“КХШТнинг энг муҳим вазифаси – аъзо давлатларни, аввало, ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишдан иборат. Мамлакатлар ичидаги зўравонлик хатти-ҳаракатларига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйиб бўлмайди. Бизнинг қатъий позициямиз шундан иборат. Мамлакат ичидаги зўравонлик хатти-ҳаракатлари турли сценарийлар бўйича, ташқи кучларнинг бевосита аралашуви ва молиялаштируви орқали юзага келиши мумкин. Шу боис улар юзасидан бирор қарор қабул қилишдан аввал бундай хатти-ҳаракатларнинг ташкилотчиларини аниқлаб олиш зарур. Жорий йил 10-14 июнь кунлари Қирғизистонда йўл берган воқеалар барчамиз учун сабоқ бўлиши керак.”

Ислом Карим ўз ҳукуматининг 10-14 июнь кунлари ўзбек миллатига нисбатан қилган хоинлиги ва ўзбекларнинг қирғиз фашистлари томонидан қирғини қилинишига кўз юмганини оқлаш учун “ташқи кучларнинг аралашуви” ва бундай ташқи кучларни аниқлаш масаласини яна кўтармоқда.

Яъни, унинг фикрича, Қирғизистон жанубида ўзбекларни қандайдир ташқи кучлар қирғин қилдирган, қиғизларнинг ва Қирғизистон ҳукуматининг ҳеч қандай айби йўқ. Ислом Карим ўзини Роза Отунбоева олдида қандай тутаётганини кўрсатувчи расм ҳам шу фикрни тасдиқлайди.

Шундай қилиб, Ислом Карим Қирғизистон ҳукумати ва қирғиз фашистларига очиқча сигнал бермоқда: Қирғизистондаги ўзбекларни нима қилсангиз қилаверинг, бу сизнинг ички масалангиз, бизнинг ишимиз йўқ

Ўзбек миллати ўз тақдири кимларнинг қўлида қолганидан сабоқ чиқариши, миллат ўз борлигини кўрсатмаса, ҳоли вой бўлишини тушуниши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону