12 December 2010
00:40 -
Инсон ҳуқуқлари борасида Гаагада ўтказилган халқаро анжуманда ўзбеклар ҳам қатнашди
Кеча Нидерландиянинг Гаага шаҳрида мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари комитети ҳамда Инсон ҳақлари бўйича Хельсинки комитети етакчилигида халқаро конференция ўтди. Дунёда, хусусан, Марказий Осий мамлакатларида инсон ҳуқуқлари ҳуқуқларининг аҳволи бўйича ўтган анжуманда дунёнинг нуфузли ҳуқуқ ҳимоячиларидан ташқари мамлакатимиздан “Бирлик” Партияси Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, Эксперт Ишчи Гуруҳи координатори Суҳроб Исмоилов ҳамда Европада қочқинликда яшаётган сиёсатшунос Камолиддин Раббимовлар иштирок этишди.
Васила Иноят ўз чиқишида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятининг аянчли авҳолда эканини таъкидлаб, болалар меҳнати ва сиёсий ҳуқуқларининг камситилиши билан боғлиқ ҳолатларни тилга олган. Хусусан, инсон ҳуқуқлари вазияти сиёсат билан чамбарчас боғлиқ экани, сиёсат ўзгариши учун эса мухолифатнинг майдонга келиши лозимлиги, ҳукумат эса мамлакатдаги ягона ва реал мухолиф партия бўлган “Бирлик”ни рўйхатга олмаётганини урғулаган.
Конференцияда Нидерландия ҳукумати ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонда инсон ҳуқуқлари вазиятини ўрганиш бўйича янги дастурлар қабул қилиниши эътироф этилган.
“Еврокомиссия ҳамда Европарламент доирасидаги ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари билан инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотлар Германия ва Бельгияда давом этади. Мен ҳозир Брюсселга кетаяпман, Суҳроб эса Германияга боради. Дарвоқе, конференциядан олдин Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали мулозимлари билан ҳам учрашдик”, деди Васила Иноят.