11 December 2010
23:34 -
Қўқонда инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан Абдуманноб Пўлат хотирланди
Бугун Қўқон шаҳрида ўтган анжуман таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, 20 кун аввал оламдан ўтган Абдуманноб Пўлат хотирасига Қуръон ўқиш билан бошланди. Шаҳардаги “Шайхул Ислом” жомъе масжиди имом-хатиби Фазлиддин қори ҳуқуқ ҳимоячисининг руҳониятига бағишлаб Қуръон тиловат қилди, йиғилганлар Абдуманноб Пўлатнинг эзгу мақсадлар йўлидаги фаолиятини эслашди. Вилоятнинг турли туман ва шаҳарларидан келган ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар инсон ҳуқуқларининг аҳамияти, қарийб 60 йил аввал қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг аҳамияти ҳақида сўзлашди.
Йиғинда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ва партиянинг вилот ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддинлар ҳам иштирок этишди.
Йиғинда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ва партиянинг вилот ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддинлар ҳам иштирок этишди.