11 December 2010
13:46 -
Жон МакКейн Россияга қарши санкциялар киритиш, Гуржистонга ҳарбий ёрдам бериш тарафдори
Машҳур АҚШ сенатори, сўнгги президент сайловларида Барак Обаманинг рақиби бўлган Жон МакКейн жума куни Вашингтонда Жон Хопкинс Университетидаги йиғилишда чиқиш қилиб, Барак Обама маъмуриятини Россияга нисбатан қатиққўлик сиёсати олиб боришга, “Фуқаролик Жамияти” номли АҚШ-Россия ишчи гуруҳининг фаолиятини тўхтатишга чақирди, дейилади “Вашингтон Пост” газетасидаги мақолада. Жон МакКейн санкция сифатида Россияни Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) ҳозирча қабул қилдирмаслик лозимлигини ҳам айтибди.
Айни замонда, АҚШ сенатори Россияга қарши Гуржистонни яна ҳам фаолроқ қўллаб-қувватлаш лозимлигини, хусусан, Гуржистонга муҳофаза қуроллари сотишни тезлаштириш кераклигини гапирган.
Маълумки, “Ҳаракат” сайтининг позициси – диктаторларга қарши санкциялар киритиш ва уларни дунёдан изоляция қилиш сиёсати самарасиздир, аксинча, уларни демократик дунёга интеграция қилиш, демократияни ривожлантириш нуқтаи назаридан, фойдалироқдир, деган тезисга асосланади. Бироқ, тан олиш керакки, маълум бир соҳаларда санкциялар яхши натижалар бериши мумкин. Россияни ЖСТга ҳозирча киритмаслик, Россия тарафидан Путиннинг одами эканлигини ҳамма биладиган Владислав Сурков раислик қиладиган “Фуқаролик Жамияти” гуруҳининн фаолиятини тўхтатиб қўйиш шулар жумласидандир.
Шуни ҳам айтиш керакки, Жон МакКейн нутқ сўзлаган Жон Хопкинс Университетининг “Мараказий Осиё ва Кавказ” институтининг директори Фредерик Старр Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг соясига сиғинадиган одам. Шу Университетга келган Жон МакКейн, вақтдан фойдаланиб, Фредерик Старрни ҳам яхшилаб танқид қилиб ўтса, МДҲ давлатларида демократини риволантириш ишига яна ҳам каттароқ ҳисса қўшган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения