11 December 2010
04:29 - Ислом Каримнинг Москвага ташрифини ёритиш uzdaily.uz сайтига топширилибди
Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА ва Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги жим турар экан, Ўзбекистон давлати раҳбарининг бугун Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатлар лидерларининг йиғилишида қатнашгани ҳақида умумий шаклдаги хабар uzdaily.uz сайти томонидан кечқурун тарқатилди. Тахмин қилиш қийин эмаски, бу сайтга шундай топшириқ берилган.

Йиғилишларда қуйидаги президентлар қатнашишибди: Россия - Дмитрий Медведев, Озорбайжон - Илҳом Алиев, Арманистон - Серж Саргсян, Беларусия - Александр Лукашенко, Қозоғистон - Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон - Роза Отунбаева, Молдова – президент вазифасини бажарувчи Михай Гимпу, Тожикикстон - Имомали Раҳмон, Украина - Виктор Янукович, Ўзбекистон – Ислом Карим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону