17 July 2006
03:00 - 20:00 - Қирғизистон телевидениеси: Бақиев билан Каримов ўртасидаги телефон сўзлашуви бўлди 18:00 - Қарор террорчиларгагина қаршими?
20:00 - Қирғизистон телевидениеси: Бақиев билан Каримов ўртасидаги телефон сўзлашуви бўлди

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридаги сўнгги қонли тўқнашувларда қирғиз махсус хизматларининг ғалабаси муносабати билан бугун, 17 июлда мамлакат президенти Қурманбек Бақиев Миллий хавфсизлик хизмати раиси Мусулмонқул Табалдиевни қабул қилган вақтда ўзи билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтганини билдирган. Сўзлашув чоғида, Бақиевнинг айтишича, “ҳозирги замон бало-қазоларига қарши курашда“ икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон режими томонидан Қирғизистонга ёрдам берилиши тўғрисида келишувга эришилган.

18:00 - Қарор террорчиларгагина қаршими?

Шу йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда “Жиноий йўл билан топилган даромадни қонунийлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида“ги қонун кучга кирганлиги маълум. Лекин якин вақтгача бу қонунни қандай бажариш тўғрисида муайян кўрсатма йўқ эди. 30 июнда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Терроризмни молиялаштиришдан иборат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирилаётганига оид ахборот бериш тартиби тўғрисида“ қарор чиқарди. Ва қарор кечикиб эндигина эълон қилинди.

Қарорга кўра, банклар, инвестиция муассасалари, биржалар, сугурта, лизинг, почта компаниялари, нотариал идоралар Ўзбекистон Бош прокурорлиги ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятларига ва жиноят йўли билан топилган даромадларни қонунийлаштиришга карши курашиш департаментига мижозларнинг 4 минг минимал иш ҳақидан ортиқ (мавжуд курс бўйича 35 минг $ дан ортиқ) миқдордаги операциялари тўғрисида махсус ахборот бериб туриши керак. Агар жисмоний ёки юридик шахс террористик ёҳуд бошқа жиноий фаолиятда гумон қилинаётган бўлса, ҳар кандай операция ҳам назорат остига олинади.

Агар Ўзбекистонда “террорчи“ тушунчасига ҳукуматнинг нафақат том маънодаги террорчилар, балки кўп ҳолларда тақводор мусулмонлар, мухолифатчилар ва ҳатто ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам киритишини назарда тутсак, мазкур ҳужжатнинг кўлами нақадар кенглигига амин бўламиз.

Чиллаки чиллакини кўриб, чумак уради деганларидек, “Ўзбекистон“ радиосининг бугунги хабарига кўра, Қирғизистонда ҳам “ҳукумат хориждан келаётган ҳар қандай молиявий ёрдамни ўз назоратига олади“. Бу гапни Бишкекда Динни, фуқаролар ташаббусларини ривожлантириш ва диний эркинликларни хаётга тадбиқ этишни такомиллаштириш масалаларига багишланган халкаро анжуманда Қирғизистон Давлат котиби Атахон Мадумаров айтган, Қирғизистон Мусулмонлар идораси муфтийси Муродали хожи Жуманов эса қўллаб-қувватлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону