16 November 2010
03:26 - Қарғани ўзбекча гапиришга ўргатишибди, ҳукумат раҳбарларини бунга қачон ўргатамиз?
Бугун НТТ телеканали намойиш этган лавҳада акс этишича, сурхондарёлик фуқаро ўз уйида боқаётган 12 яшар қарғага 32 та ўзбек тилидаги сўзни гапиришни ўргатибди. Табиатнинг ўзига хос ноёб ҳодисаларидан бири бўлган мазкур ҳолат телетомошабинларда ҳайрат уйғотиши табиий.

Лекин бундан бир неча соат аввал мухбирларимиз билан боғланган фермерлардан бири бугун ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари билан селектр орқали мажлис ўтказилгани, уни бошқарган Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг доимгидек ўрисча гапирганини таъкидлаган. Тилимиз давлат тили мақомини олганига 21 йил бўлганига қарамай давлат амалдорлари ўзбекча гапирмаётгани қарғага тилни ўргатиш мумкин, аммо амалдорларга ўргатиб бўлмаслигини кўрсатмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону