16 November 2010
02:43 - Ислом Карим иш ҳақи, нафақалар, стипендияларни 1 декабрдан 10 фоизга оширди, бозорда нархлар юқорига сакрашга тайёрлансин
Ўзбекистон президентининг бугун эълон қилинган “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни ошириш ҳақида”ги фармонига биноан шу йил 1 декабрдан бошлаб, энг кам:

- иш ҳақи – ойига 49 735 сўм (тахминан 20 доллар – Ҳаракат);
- ёшга доир пенсиялар – oйига 97 285 сўм;
- ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд – oйига
49 735 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – oйига 97 285 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқотсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 59 690 сўм миқдорида белгиланади.

Президентнинг бу каби аввалги фармонларидан маълумки, иш ҳақи ва нафақалар оширилиши билан бозордаги нархлар осмонга сапчийди ва амалда ҳеч нарса ўзгармайди. Бу сафар ҳам шундай бўлиши муқаррар.

Шу сабабли маошлар ошишидан одамлар бундан хурсанд бўлмайди. Қолаверса, бундай фармон эълон қилиниши ҳақида бир неча кундан бери гаплар юрарди. Яъни, Оқсаройнинг бу муруввати ҳақидаги миш-мишлар аллақачон мамлакатга ёйилиб бўлганди ва кишилар бу хабарни оғриқли кутишаётганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону