05 November 2010
06:17 - Ислом Карим Черномирдиннинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотда айтилишича, Президент Ислом Карим Россия ҳукуматининг собиқ раҳбари Виктор Черномирдин вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари, Кремль ҳукуматига таъзия телеграммаси йўллаган. Қозоғистон, Беларусия, Озорбайжон, Арманистон ва Украина давлат раҳбарлари қаторида кўнгил изҳорини баён қилган режимбошимиз эртага, жума куни Москвадаги Новодевичье қабристонига дафн қилинадиган давлат арбоби билан бир йилда туғилган, яъни марҳум Бош вазир Виктор Черномирдин ва амалдаги президентимиз Ислом Карим - 72 ёшдадирлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону