05 November 2010
05:43 - Бокудаги элчилигимиз биносига ўт кетди, бу ҳақда Ўзбекистон матбуоти мум тишлаган
CA-News агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, мамлакатимизнинг Бокудаги элчилиги биносига ўт кетган. Озарбойжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланган хабарларда шаҳарнинг Насимов кварталида жойлашган мамлакатимиз дипкорпуси ҳудудидаги 50 квадрат метр майдон аланга ичида қолган. Бу вазирликнинг махсус отрядлари ҳамда ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиб, дарахтлар ва асосий бинони асраб қолишган.

Бу ҳақда ўзбек оммавий ахборот воситалари одатий сукут сақламоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати ҳатто бу ҳақдаги хабарни тасдиқламади ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону