22 June 2006
03:00 - 20:00 - Каримов меҳмон қабул қилди, сўнг сафарга кетди - Туя гўшти еган қонун ОАВлар “эркин“лигини суиистеъмол килишга йўл қўймайди - Хьюман Райтс Вотч Зокир Алматовни жиноий жавобгарликка тортиш талабидан қайтмо
20:00 - Каримов меҳмон қабул қилди, сўнг сафарга кетди

Ҳозир Ўзбекистон Шарк мамлакатлари билан алоқаларини кенгайтиришга ҳаракат килмоқда. Шу мақсадда президент Каримов куни кеча Тошкентга Ўзбекистон ҳукумати таклифи билан келган Қувайт Араб иқтисодий тараққиёти жамғармаси бош мудири Абд-ул-Вахоб Аҳмад ал-Бадрни бугун, куннинг биринчи ярмида қабулқилди. Ўзбекистон президенти мазкур жамғарма билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари икки тараф учун манфаатли эканини қайд этди. Дарҳақиқат, биринчи манфаат белгиси сифатида бугун Ўзбекистон Молия вазирлигида Ўзбекистон билан Қувайт Араб иқтисодий тараққиёти жамғармаси ўртасида республикамиздаги соғликни сақлаш муассасаларини жиҳозлаш ва таъмирлаш бўйича қўшма лойиҳа тўғрисида шартнома имзоланди.

Каримов қувайтлик мехмонини қабул қилиб бўлгач, куннинг иккинчи ярмида Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) нинг саммитида иштирок этиш учун Минск шаҳрига жўнаб кетди. У Тошкент аэропортида маҳаллий мухбирларга берган интервьюсида ЕИҲдан кутаётган савдо-иқтисодий манфаатларига тўхталиб, янги шериклар орттираётганидан мамнунлигини билдирди.

ЕИҲга кириши натижасида Ўзбекистон ҳукумати учун туғиладиган энг муаммолар муаммоси - ЕИҲ доирасида чегараларнинг бир қадар очилишига олиб келадиган Божхона иттифоқини тузишдир. Каримовнинг айтишича, шу ҳакдаги шартномани тузишдан ҳеч ким (ўқинг: Ўзбекистон режими) зиён кўрмаслиги керак.

Туя гўшти еган қонун ОАВлар “эркин“лигини суиистеъмол килишга йўл қўймайди

Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги Конституциянинг 29- ва 67-моддаларини безаб турибди. Лекин амалиётни эмас. Ўзбекистон режимининг ОАВларга эркин ишлаш учун берган имконият кўрпаси торлигидан бош томонини тортсангиз, оёғи очилади. Ўзбекистон парламенти томонидан яқин ўртада “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида“ янги қонун қабул қилингач, билмадик, аҳвол не кечади.

Қуйи палата депутатлари қонун лойиҳасини “юқори“га ёқадиган қилиш учун ҳар кўйга солавериб, эслари кетмоқда. Иккинчи марта ўқишда ҳам қабул қилинмади. Кеча куйи палатадаги “Миллий тикланиш“ партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида учинчи ўқиш учун яна муҳокама қилинди (янги қонунни ишлаб чиқиш шу фракция зиммасида). Фракция раиси Хуршид Дўстмуҳаммаднинг айтишича, ҳозирги кўринишида қонун 41 моддадан иборат бўлиб, унда “ОАВлар эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик принциплари кенгайтирилган“.

Хьюман Райтс Вотч Зокир Алматовни жиноий жавобгарликка тортиш талабидан қайтмоқчи эмас

Бу ташкилотнинг бугун Берлин офисидан тарқатилган баёнотида Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматов устидан жиноий иш очиш масаласини қайтадан кўриб чиқишни сўраган. Германиянинг аввалги Федерал прокурори бу ишни беркитган эди. Маълум бўлишича, аввалги прокурор Кай Нехм ўрнига шу ойда Моника Хармс тайинланган. Хьюман Райтс Вотч шу янги Федерал прокурордан Алматов ишини қайтадан кун тартига олиб келишни илтимос қилмоқда.

Баёнотда Ўзбекистондаги аҳвол қисқа ёритилар экан, бу ерда қийноқлар систематик эканлиги БМТнинг махсус докладчиси томонидан тасдиқлангани эслатилади ва қийноқларга бириничи навбатда Алматов бошчилик килган вазирлик маъсуллиги таъкидланади.

8:00 - Германиялик расмий мартабали амалдор илк дафъа Ўзбекистонда норасмийлар билан учрашди

Маълумки, Европа мамлакатлари ичида Германия Ўзбекистон ҳукуматининг нодемократик қадамларига панжа ортидан қараб келувчи бирдан бир давлатдир. Унинг расмийлари Ўзбекистон мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан махсус учрашувлар ўтказишдан доим қочадилар. Бунинг сабаби сифатида фақатгина Германия Термездаги ҳаво базасидан фойдаланишни давом эттиришни истаётганини кўриш унчалик тўғри бўлмасди. Бу давлат демократиядан кун сайин чекиниб бораётган Россия билан ҳам энг яқин алоқаларда бўлиб келаётганини унутмайлик.

Айнан шу сабабдан, яқинда Германия ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Гюнтер Нуке Ўзбекистонга келгач қандай учрашувлар ўтқазгани муҳимдир.

Мухбиримизнинг аниқлашича, Гюнтер Нуке ўз мамлакатининг Тошкентдаги элчихонасида ўтказилган қабул маросимига бир неча ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячисини таклиф қилган ва улар билан шу ерда қисқача суҳбатлашган. Қабул маросимида Ўзбекистон расмийларининг ҳам бўлишини ҳисобга олиб бўлса керак, ўзбек мухолифатчиларидан ҳеч ким у ерга таклиф қилинмаган.

Аммо жаноб Гюнтер “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ва “Озод дкҳқонлар” партиясининг вакили Нигора Ҳидоятова билан бошқа куни алоҳида учрашув ўтказиб, Ўзбекистондаги сиёсий вазият ва мухолифат партияларининг фаолияти ҳақида маълумотлар олган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону