16 October 2010
03:37 - НАТО Бош котибининг махсус вакили Роберт Симмонс Тошкентда музокаралар ўтказди
Бугунги маҳаллий газеталар Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигининг НАТО Бош котиби махсус вакили Роберт Симмонснинг мамлакатимизда кеча турли учрашувлар ўтказгани ҳақида хабар эълон қилди. Унда таъкиланишича, НАТО Бош котиби вакили Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг бир қатор расмий мулозимлари билан музокаралар олиб борилибди. Мазкур хабарлар одатдагидек умумий, мавҳум ва меҳмоннинг Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган тинчликпарварлик сиёсатига тасанно айтгани ҳақидадир. Ташриф давомида “Ишонч Фонди” ва “Тинчлик ва хавфсизлик даврида фан” номли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону